Дунёда

Хавфсизлик кафолатлари ва санкциялар: Путин ва Байден нима ҳақида суҳбатлашишди

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2021
Россия ва Америка презедентларининг Янги йил олдидан бўлиб ўтган телефон суҳбати 50 дақиқа давом этди.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. 30 декабрь куни тунда Россия президенти Владимир Путин ва Америка президенти Жо Байденнинг телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарларининг суҳбати 50 дақиқа давом этди.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков давлат етакчиларининг телефон суҳбатини аниқ ва мазмунли деб атади.
“Бизнинг умуман олганда бугун бўлиб ўтган музокаралардан кўнглимиз тўлди, чунки улар очиқ, мазмунли, аниқ хусусиятга эга бўлди”, - деди у Путин ва Байден суҳбатлари якунига бўйича. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Унинг сўзларига кўра, суҳбат йўналиши “етарлича конструктив бўлган”. Ушаков Путин ва Байден телефон суҳбати давомида икки томонлама муносабатларнинг барча асосий мавзуларига тўхталишганини таъкидлади. Мулоқот моҳиятли бўлган.
Россия президенти ёрдамчини Америка томони Москва томонидан топширилган хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги ҳужжатларда баён қилинган Россия позициясини тушуниш хоҳишини намоён қилган.
У Путин ва Байден суҳбатга яхши тайёргарлик кўришгани ва Янги йилдан кейин мулоқотни давом эттиришга келишиб олишганини қўшимча қилди.
Путин америкалик ҳамкасби билан суҳбат чоғида икки томонлама мулоқотни давом эттириш муҳимлигини билдирган.
АҚШни уялиш кутмоқда: Россиядан узр сўрашга тўғри келади
“Президент Байден АҚШ уч трек бўйича (хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги масала бўйича)” музокаралар жараёнида ўз иттифоқчилари билан яқиндан маслаҳатлашишини айтди. Биз, албатта, буни тушунимизни айтдик, бироқ Москва ва Вашингтон очиқ икки томонлама мулоқотни давом эттириши муҳим”, - деди Ушаков.
Унинг сўзларига кўра, Байден шундоқ ҳам Россия билан муносабатларда ўз чизиғини йўлга қўймоқчилигини тасдиқлаган.
Кремль матбуот хизматининг ёзишича, Америка етакчиси Европа ва дунёдаги барқарорликни таъминлашда АҚШ ва Россиянинг алоҳида масъулиятини қайд этган.
Суҳбатда хавфсизлик масалалари бўйича икки томонлама ҳозирлик билдирилган ва бундай музокаралар бошланиши муддати мувофиқлаштирилган.
“Жо Байден умуман Европа ва дунёдаги хавфсизликни таъминлашда Россия ва АҚШнинг алоҳида масъулиятини таъкидлади. Шунингдек, Вашингтоннинг Украина ҳудудида ҳужумкор зарба қуролларини жойлаштириш нияти йўқлигини билдирди”, - дейилган хабарда.
Шу билан бирга АҚШ президенти Путин билан суҳбатда эҳтимолий “кенг кўламли” санкцияларни тилга олиб ўтган.
Россия раҳбари бунга жавобан бу муносабатларни тўлиқ бузилишига олиб келиши мумкин бўлган энг катта хато бўлишидан огоҳлантирди, деди дипломат.
Россия ТИВ НАТО билан хавфсизлик бўйича музокараларнинг асосий масалаларини маълум қилди
Россия етакчиси чекловлар “энг жиддий оқибатларга” олиб келиши ва Москва бундай бўлмаслигига умид қилишини қўшимча қилган.
“Президентимиз биз бундай вазиятда, агар Америка чегаралари яқинида ҳужумкор қуроллар жойлаштирилганда, АҚШ ўзини қандай тутган бўлиши мумкинлиги каби, шундай етарлича ўзимизни мураккаб тутишимизни алоҳида таъкидлади”, - деди Ушаков.
У Путин бу асосий фикрни Америка президентига ҳар қандай йўл билан етказишга уринганини айтди.
Ўз навбатида АҚШ президенти маъмурияти вакили Байден ва Путин суҳбати жиддий ва моҳиятли бўлганини билдирди. Алоқа январь бошида кутилаётган дипломатик музокаралар муносабати билан ўз вақтида бўлиб ўтган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала