Жамият

“Янги Ўзбекистон” боғи ва Чимён яқинидаги йўлларда ҳаракат чекланади

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишЗнак "Стоп", архивное фото
Знак Стоп, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2021
Янги йил муносабати билан "Янги Ўзбекистон" боғи ва Чимён дам олиш зонаси яқинидаги йўлларда айрим чекловлар киритилди.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Янги йил байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистон" боғи ва Чимён дам олиш зонаси яқинидаги йўлларда айрим чекловлар жорий этилди.
ЙҲХББ хабарига кўра, 2021 йил 31 декабрь ҳамда 2022 йил 1 январь кунлари "Янги Ўзбекистон боғи"га ташриф буюрувчи фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида боғ атрофида айрим йўлларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Боғ атрофида автотураргоҳлар ва тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш чоралари кўрилган.
Бундан ташқари 2021 йил 31 декабрь кунидан 2022 йил 5 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманининг дам олиш зоналаридан ўтган автомобиль йўлларида ҳаракатланиш учун айрим чекловлар киритилади. Бу автомобиль йўлларида тирбандликларнинг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қилинмоқда.
© Фото: Тошкент вилояти ИИБЧимён дам олиш зонаси яқинидаги йўллардаги чекловлар
Чимён дам олиш зонаси яқинидаги йўллардаги чекловлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2021
Чимён дам олиш зонаси яқинидаги йўллардаги чекловлар
Хусусан, автотранспорт воситаларининг оқимини ҳисобга олган ҳолда 4Р6 Тошкент–Чимён автомобиль йўлининг 57–92 километрлари ва 4Р10 Чорвоқ сув омбори ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 0–12 километрлари оралиғида бир томонлама ҳаракатланиш жорий қилинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала