Иқтисод

Айрим тоифадаги ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши камида 15 фоизга оширилади

© Фото: пресс-секретарь ЦБ УзбекистанаНовые банкноты в 50 тысяч сумов и 100 тысяч сумов
Новые банкноты в 50 тысяч сумов и 100 тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
2022 йилда айрим ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши қўшимча равишда оширилиши кутилмоқда. Бу Тараққиёт стратегиясида таълим сифатини ошириш бўйича белгиланган вазифаларлардан бири.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. 2022 йилда иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақлари оширилиши кутилмоқда. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисидаги” президент фармонида кўзда тутилган.
Тараққиёт стратегиясида таълим сифатини ошириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2022 йилда иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча ошириш режалаштирилган:
олий тоифали ўқитувчилар учун – камида 15 фоизга;
биринчи тоифали ўқитувчилар ҳамда олий ва биринчи тоифадаги шифокорлар учун – камида 10 фоизга;
иккинчи тоифали ўқитувчи ва шифокорлар учун – камида 5 фоизга.
Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар ўқитувчи ва шифокорларга малака тоифаларини бериш тартибининг тубдан қайта кўриб чиқиши зарур. Бунда халқаро экспертларни жалб этилади.
Олий тоифали шифокорлар маоши $1000 бўлади - президент
Бундан ташқари, малакани баҳолаш услубиёти асосида адолатли ва шаффоф тизимини жорий этиш бўйича қарор лойиҳаси Вазирлар маҳкамасига киритилиши керак.
Янгиликлар лентаси
0