Ҳодисалар

Бекободда ҳокимлик вакили 128 минг доллар пора билан ушланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Амалдор фуқарога 1 гектар ер майдони ажратилишида ва боғча биносини хусусийлаштириб олишда ёрдам беришни ваъда қилган.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ҳокимлиги бош мутахассиси ер майдонини ноқонуний тарзда сотаётган вақтда қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) хабар бермоқда.
Ҳокимлик вакили ўзганинг ишончига кириб, муқаддам бир неча бор судланган қариндоши билан биргаликда унга шаҳар ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилишида ва боғча биносини хусусийлаштириб олишда ёрдам беришни ваъда қилган.
ДХХ ва вилоят прокуратураси ходимлари амалдорни фуқародан 128 минг долларни олган вақтида қўлга олишган.
ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни ўтказилган йиғилишда ер ажратишдаги порахўрликка тўхталиб, бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортса, ҳурмат қилишни бошлашини айтган эди.

Мавзуга оид:

Тошкентда 1 гектар ерни 200 минг долларга олиб беришни ваъда қилганлар қўлга олинди
Жиззахда тадбиркорга тегишли ерни 45 минг долларга пулламоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
“Миллион долларлар”: уч вилоятда ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
Янгиликлар лентаси
0