Лукашенко Мирзиёев унга нима совға қилганини кўрсатди – видео

© Sputnik / Рамиз БахтияровПрезиденты Узбекистана и Беларуси Шавкат Мирзиёев и Александр Лукашенко
Президенты Узбекистана и Беларуси Шавкат Мирзиёев и Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон етакчиси Санкт-Петербургдаги саммитда белорус ҳамкасбига туҳфа олиб борган.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) етакчилари Янги йил арафасида унга нима совға қилишганини кўрсатди.
У Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевдан ҳам туҳфа олган.
“Президентлар билан (МДҲ – таҳр.) аҳил-иноқ яшаймиз. Мен Питерда бўлдим... Эмомали Раҳмон ҳам, яхши ўзбек дўстим Шавкат Миромонович ҳам... арманлар бир нарсалар бериб юборишди”, - деди Лукашенко.
Беларусь етакчиси бу туҳфаларнинг бир қисмини тиббиёт ходимлари билан баҳам кўришини айтди.
Лукашенко кўрсатган совғалардан унга сархил мевалар тўлдирилган саватчалар туҳфа қилишганини англаш қийин эмас.
Мирзиёев ва Лукашенко ўзаро совға алмашди
Эслатиб ўтамиз, 28 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтди.
Тадбирда Россия президенти Владимир Путин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбоши Нурсултон Назарбоев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0