Тошкентда ўт ўчириш мосламасини портлатганларга қарши жиноий иш очилди

© Sputnik / Евгений БиятовОгнетушитель, архивное фото
Огнетушитель, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2022
Oбуна бўлиш
Пойтахтда бир неча киши Янги йилни нишонлаш мақсадида портлагган қўлбола “огнетушитель” оқибатида икки киши жароҳат олди.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрида Янги йилни нишонлаш вақтида ўт ўчириш мосламасини (огнетушитель) портлатиб юборганларга қарши жиноий иш очилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳодиса 1 январь тунги соат 00:45 ларда Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” кўчаси автоқатнов йўлида рўй берган. Бир неча киши байрамни нишонлаш мақсадида йўлни ажратиб турувчи тўсиққа қўлбола ўт ўчириш мосламасини жойлаштиришган. Кейин тагидан олов ёқиб, портлатиб юборишган.
Бунинг оқибатида 23 ёшли М.А. ва 15 ёшли Х.Н. турли кўринишдаги жароҳат олган. Хусусан, оёқ панжалари, товонлари йиртилган ва мажақланган.
Ҳолат юзасидан И.А., У.М., А.Л., З.Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 250-моддаси (“Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0