Сиёсат

Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқи ва президентига қутловлар келмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2022
Табрикномаларда Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаклари изҳор этилган
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Янги – 2022 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Табрикномаларда давлат раҳбарига бахт-саодат ва янги муваффақиятлар, кўп миллатли Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Россия президенти Владимир Путин;
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин;
Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбоши Нурсултон Назарбоев;
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;
Қирғизистон президенти Садир Жапаров;
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
Беларусь президенти Александр Лукашенко;
Корея президенти Мун Чже Ин;
Япония бош вазири Фумио Кисида;
Германия Федерал президенти Франк-Валтер Штайнмаер;
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон;
Миср Араб президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев;
Россия бош вазири Михаил Мишустин;
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев;
Евросиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович;
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев
Қутловлар келиши давом этмоқда.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини, Янги – 2022 йил билан табриклади - видео
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала