Иқтисод

Келгуси 5 йилда Ўзбекистон иқтисодиётини қандай ўзгаришлар кутмоқда

© Fotolia / Sergey NivensМужчина показывает рукой на процентный знак
Мужчина показывает рукой на процентный знак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2022
Давлат қатор монополиялар тугатишни, хусусийлаштиришни давом эттиришни, шароити “оғир” бўлган туманларда тадбиркорликни ривожлантиришни мақсад қилган.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. “Янги Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унда миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлашда келгуси 5 йилда амалга ошириш режалаштирилган ишлар белгиланган.
2022 йилда ҳукумат йиллик инфляция даражасини 9 фоизгача ва 2023 йилда 5 фоизгача ҳамда фискал тақчилликни 3 фоизгача пасайтириш чораларини кўришни режалаштирмоқда. Кейинчалик инфляция ва давлат бюджети тақчиллиги ушбу кўрсаткичдан ошмаслиги таъминлади.
Ўзбекистонда маҳаллий электромобилларни сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши мумкин
Давлат улушига эга тижорат банкларида трансформация жараёнлари якунланиб, 2026 йил якунига қадар банк секторида хусусий улуш 60 фоизгача оширилади.
2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси 12 фоизгача ҳамда банк, молия ва телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси 15 фоизгача туширилади.

“Яшил иқтисодиёт”

“Яшил иқтисодиёт” технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш орқали 2026 йилга қадар иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга оширилади. ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш чоралари кўрилади.
Бунинг учун қуйидаги дастурлар яратилади:
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий, тижорат ва маъмурий-маиший бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш дастурлари;
водород энергиясини олиш, сақлаш ва ташиш технологиясини яратиш дастури;
“яшил” иқтисодиётга ўтиш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш дастури
электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш тизимини яратиш бўйича қарор.

Тадбиркорларга бериладиган имтиёзлар

Мўйноқ тумани учун махсус солиқ ставкаларини ўрнатиш тажрибаси асосида шароити “оғир” бўлган туманларда тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча қулайликлар яратилади.
Оролбўйи минтақасидаги тадбиркорларга қандай солиқ имтиёзлари берилади
2025 йил 1 январга қадар янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз ставкада, фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган миқдорда ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлари ҳисобланган суммадан 1 фоиз ставкада тўлаш тизими қуйидаги ҳудудлар учун жорий этилади:
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи, Деҳқонобод, Касби, Миришкор ва Нишон туманлари;
Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех ва Нурота туманлари;
Тошкент вилоятининг Бўка, Пискент, Оққўрғон ва Бекобод туманлари.

Лицензия олишнинг осонлашиши

2022 йил 1 апрелга қадар тадбиркорлик субъектларида масофавий (онлайн) фаолият кўрсатиш имкониятларининг мавжудлигидан ҳамда уларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, лицензия ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда соддалаштирилади:
айрим фаолият турларига фақат малакавий талабларни белгилаш орқали бино ва иншоот, хона, асбоб-ускуна, техника воситалари, бошқа жиҳозлар ҳамда уларга бўлган шартларни бекор қилиш;
фаолият йўналишидаги эҳтиёждан келиб чиқиб мутахассисни танлаш ҳуқуқини бериш орқали штатида мавжуд бўлиши шарт бўлган ходимларга бўлган талабларни қайта кўриб чиқиш;
муайян фаолият билан кўчма тартибда, шу жумладан автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда шуғулланиш имкониятини яратиш;
тегишли ташкилотлар билан шартномаларнинг мавжудлиги бўйича талабларни қайта кўриб чиқиш;
хизмат кўрсатиш мамлакат ҳудудидан ташқарисида амалга оширилиши сабабли хориждан келган буюртмалар бўйича миллий стандарт ва талабларни бекор қилиш.

Рақобат учун шарт-шароит

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий сектор учун кенг йўл очиш мақсадида эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш ва давлат иштирокидаги компанияларни хусусийлаштириш ҳисобига 25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар тугатилиши кутилмоқда.
Жумладан,
2022 йилда – 14 та, шу жумладан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ етказиб бериш, сертификатлаштириш хизматлари;
2023-2025 йилларда – 11 та, шу жумладан нефть маҳсулотларини сақлаш, темир йўлларида ташишда қўшимча хизматларни кўрсатиш, аэровокзал ва вокзал олди комплексларини юритиш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш хизмати, темир йўлда экспедиторлик хизматлари.
Келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ЯИМни — 1,6 бараварга — тахминан 3 минг АҚШ долларидан кўпроққа ошириш мақсад қилинган. 2021 йил якунларига кўра, ушбу кўрсаткич тахминан 1,9 минг долларга тенг.
Президент Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларни тасдиқлади. Нималар ўзгаради
Шу билан бирга, 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда "даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар" қаторига кириш учун замин яратиш кўзланган.
Президент 2022 йилдаги иқтисодиёт соҳасининг вазифаларини кўрсатиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала