Дунёда

Украина армияси Донбассдаги мактабга кучларини тортиб келмоқда – ЛХР

© Sputnik / Сергей Аверин / Фотобанкка ўтишБоец Народной милиции ЛНР
Боец Народной милиции ЛНР  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ЛХР вакили Украина қуролли кучлари Донбассдаги туташ чизиғида ўзининг ўт очиш позициясини мустаҳкамлаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Украина армияси Донбассдаги жанг чизиғидаги Валуйское қишлоғида жойлашган мактабда ўт очиш позицияларини жиҳозламоқда. Бу ҳақда Луганск халқ республикаси (ЛХР) Халқ милицияси расмий вакили Иван Филипоненко маълум қилди.

“Ўтган сутка давомида 27 декабрь куни украин миллатчи жангарилари томонидан эгаллаб олинган бу аҳоли пунктининг мактабида миллатчилар тактик бўлинмаси штабини кенгайтириш ва синфларда ўт очиш позицияларини жиҳозлаш давом эттирилди”, - деди у.

Филипоненконинг сўзларига кўра, бино олдида қуролланган, раздедка артиллерия қурилмарига эга кўплаб кишиларни кўриш мумкин.
У Киев томонидан умумтаълим мактаб биносидан жанговар бўлим штаби ва украин артиллериясининг бошқариш пункти сифатида фойдаланиши ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим ва халқаро гуманитар ҳуқуқни жиддий бузилиши эканини таъкидлади.
Путин Украина янги ҳарбий операцияни тайёрлаётган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Донбассда 2020 йилнинг ёзидан буён сулҳни таъминлашнинг қўшимча чоралари амал қилади. Улар ўт очишни, аҳоли пунктларида ва улар яқинида қурол-аслаҳаларни жойлаштиришни, ҳужумкор ва разведка-қўпорувчилик ҳаракатлари тўлиқ тақиқлашни ўз ичига олади. Шунингдек, позицияларни жиҳозлаш ва туташ чизиғи яқинида дронлардан фойдаланиш тақиқланади.
АҚШнинг 4 минг ҳарбий инструктори Украина ҳарбийларини тайёрламоқда - Россия ТИВ
Янгиликлар лентаси
0