Айрим вилоят мактабларида бепул овқат бериш бошланади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишОрганизация питания в школах
Организация питания в школах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2022
Oбуна бўлиш
Апрел ойидан бошлаб Қорақалпоғистон ва Хоразм мактабларининг бошланғич синфларида бепул нонушта бериш йўлга қўйилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Қорақалпоғистон Респбуликаси ва Хоразм вилояти мактабларининг бошланғич синфларида, апрел ойидан бошлаб бепул нонушта бериш йўлга қўйилади.
Бу ҳақида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган "Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йиллардаги тараққиёт стратегияси тўғрисидаги" президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.
Rамбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш йўлга қўйилсин, - дейилган матнда.

Бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан бирга 3 ой ичида Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак.
Ушбу қарорда шунингдек, 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб пенсия ҳисоблашда иш ҳаққининг максимал миқдори Пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараваригача ошириш белигиланган.
Шунингдек, аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш ва ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қаралган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш ҳам белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0