Жамият

Чимёнда қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

© Sputnik / Овчинниковснежная лавина.
снежная лавина. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ФВВ Чимён тоғларида 4 январ соат 08:00га қадар қор кўчкиси хавфи сақланиб қолиши ҳақида огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимён тоғлари ҳудудида 3 январь соат 08:00 дан 4 январь соат 08:00 гача қор кўчкиси хавфи мавжудлигини эълон қилди.
Ушбу муносабат билан Вазирлик фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўриш, ҳамда "ДИҚҚАТ! ҚОР КЎЧИШИ ХАВФИ МАВЖУД" белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраган.
Маълумот учун, бироз олдин бугун Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида кучли туман тушгани ҳақида ҳабар берган эдик. Хусусан, туман туфайли Урганч ва Нукус шаҳарлари аэропортларида кўриш масофаси 200 метргача пасайиши туфайли самолётлар парвози кечиктирилгани ҳамда бошқа аэропортларга йўналтирилгани айтиб ўтилган эди.
Янгиликлар лентаси
0