Кучли туман туфайли айрим аэропортларида парвозлар кечиктирилди

© Uzbekistan AirportsТуман в аэропорту
Туман в аэропорту  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2022
Oбуна бўлиш
Нукус ва Урганч шаҳар аэропортларида кўриш чеклангани туфайли самолётлар парвози кечиктирилди.
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Кучли тумайн туфайли Ўзбекистоннинг айрим шаҳарлари аэропортларида парвозлар кечиктирилди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airports.
Бугун тунда Урганч ва Нукус аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида кўриш имконияти ёмонлашгани муносабати билан самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмади.
Қуюқ туман туфайли Урганч аэропортида - кўриш имконияти 200 метр, Москвадан AFL-1976 қатновини бажараётган самолёт соат 03:25да Шереметьево аэропортидан уча олмади.
Ҳудди шундай ҳолат яна иккита қатнов: соат 04:35даги SBI6481 Самара - Урганч қатнови соат 03:30даги SVR2473 қатнови Санкт-Петербургдан учиб кета олмади.
Айни дамда самолётлар об-ҳаво шароти яхшилангунга қадар учиш аэропортида қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0