Владимир Путин Эмомали Рахмон билан гаплашди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Таджикистана Э. Рахмон
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Таджикистана Э. Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти Тожикистон раҳбари билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Тожикистон президент Эмомали Раҳмон билан телефон суҳбати ўтказди.
"Суҳбат доирасида Путин Раҳмонни кириб келган Янги йил байрами билан табриклади, шунингдек, 27 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган икки томонлама ҳамкорликка доир масалаларини муҳокама қилишди", - дейилган Кремль матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 28 декабрида Санкт-Петербургда МДҲ давлат раҳбарланинг норасмий саммити бўлиб ўтган эди. Саммит доирасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Владимир Путин орасида шахсий учрашув бўлиб ўтган эди. Ушбу учрашувни ўтказиш мақсадида Тожикиситон президенти Эмомали Раҳмон Санкт-Петербургга бир кун олдин - 27 декабрь куни етиб келаган эди.
Янгиликлар лентаси
0