Бухорода янги ИЭС ишга тушди - видео

© Минэнерго УзбекистанаБухаре запустили ТЭС мощностью 270 МВт
Бухаре запустили ТЭС мощностью 270 МВт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2022
Oбуна бўлиш
Бухорода янги иссиқлик электр станцияси ишга тушди. У яқин2-3 кун ичида Ўзбекистон ягона электр тармоғига уланади.
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилди, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.
Айни дамда ушбу станцияни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига улаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Яқин 2-3 кун ичида тармоққа қувват узатишни бошлайди, - дейилган хабарда.
Маълум бўлишича, ушбу иссиқлик электр станцияси Бухоро вилоятида биринчиси ҳисобланади. Станция йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Янги станция Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси билан ҳамкорликда давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган. ИЭС газ-поршенли қурилмалар асосида ишлайди ва йилига 260 миллион метр куб табиий газ тежалади, дейилган хабарда.
Қурилиш жараёнида 500 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида, туманда 100 нафар янги иш ўрни яратилди.
Янгиликлар лентаси
0