Коронавирусдан сўнг ўпкани қандай тез тиклаб олиш мумкин - Лео Бокерия

© Пресс-служба Минздрава УзбекистанаАкадемик Лео Бокерия
Академик Лео Бокерия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2022
Oбуна бўлиш
Академик Лео Бокерия томонидан тавсия этилган машқ атиги 15 дақиқа давом этади ва нафас олиш мушакларини тиклашга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Коронавирусга чалинган одамлар бирор матнни овоз чиқариб ўқишлари керак. Бу нафас олиш мушакларини тиклашнинг ажойиб усули, дейди Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги миллий тиббий илмий-тадқиқот маркази президенти, академик Лео Бокерия. РИА Новости хабарига асосан.
"Дўстларим ва танишларим касал бўлиб қолишганда, мен уларга ҳар қандай матнни 15 дақиқа давомида овоз чиқариб ўқишни тавсия қилдим", - дейди Бокерия.
Шифокор тушунтирганидек, коронавирусдан кейин нафас олиш мушаклари, шу жумладан қовурғалараро мушаклар айниқса таъсирланади. Ва уларнинг тезда тикланиши муҳимдир.
"Овоз чиқариб ўқишдан кўра самаралироқ нарса йўқ, бу вазиятда ҳатто музлатгич йўриқномасини ҳам ўқиса бўлади", - дейди Бокерия.
Маълумки, коронавируснинг энг оғир асоратларидан бири ўпка альвеолаларининг шискатсланишидир. Коронавирусга чалинган кишиларда ўпка шикастланиши турли даражада (15-85%) бўлиши мумкин. Касалликдан тузалганидан сўнг ҳам аксарият тез чараб қолаётгани ва ҳаво етишмаслигидан шикоят қилади. Шифкор тавсияси ўпка функциясини имкон қадар тезроқ тиклашга ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0