Манғистау вилоятида газ нархи туширилади

Митинг в Актау - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида норозилик намойишлари туфайли суюлтирилган газ нархи 50 тенгегача туширилди.
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида газ нархи 50 тенгега туширилади. Бу ҳақида Sputinik Қозоғистон хабар қилмоқда.
Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ералы Тугжанов Ақтау шаҳар марказида тўпланган намойишчилар олдига чиқиб, вилоятдаги вазиятни ҳал қилиш бўйича тузилган ҳукуматнинг махсус комиссияси қарорини ўқиб берди.

Унда айтилишига кўра, Манғистау вилоятида суюлтирилган газ нархи 1 литр учун 50 тенгега туширилади. Бу "Қазмұнагаз" АЖ ижтимоий жавобгарлиги доирасида амалга оширилади.

Шунингдек, ҳукумат комиссияси Ақтау ва бошқа шаҳарларда газ нархи ошиши муносабати билан норозилик намойишларига чиққан фуқароларни жавобгарликка тормасликни ваъда беради. Томонлар келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган масалаларни конструктив суҳбат асосида ҳал қилишга келишиб олишди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев эртага 5 январь куни мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият юзасидан мажлис ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, янги йилдан суюлтирилган газ нархи 50 тенгедан 120 тенгегача кескин кўтарилиб кетиши Мангистау вилоятининг Жанаозен, Қурик, Оқшукур ва Ақтау шаҳарларида одамлар норозилигига сабаб бўлди.
Янгиликлар лентаси
0