Зўрма-зўраки: нима учун болани овқат ейишга мажбурлаш керак эмас

© Sputnik / Медиабанкка ўтишРамадан в Казахстане
Рамадан в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2022
Oбуна бўлиш
Оилада тўғри овқатланиш, болага тўғри овқатланиш одатини ўргатиш учун нима қилиш керак? Sputnik тажрибали педагог, психиолог ва шифокор билан маслаҳатлашди.
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Сўнгги вақтларда ёш болалар орасида овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммолар, афсуски кўплаб учрамоқда. Болалар орасида носоғлом семизлик ҳолатлари, айрим маҳсулотларга нисбатан қабул қила олмаслик каби ҳолатлар ҳам жуда кўп учрамоқда.
Ушбу ва бошқа муаммолар борасида изоҳ олиш мақсадида Sputnik бир неча мутахассислар, жумладан тажрибали педагог Ольга Коровьякова , психиолог Софья Сафонова ва шифокор Аида Шиман билан маслаҳатлашди.
Ота оналардан "ҳаммасини еб қўй", "озгина қолибди шуни еб қўй", "овқат емасанг катта бўлмайсан" каби гапларни тез-тез эшитиш мумкин. Айримлар ҳатто турли жазо бериш билан қўрқитишлар ҳам бўлади.
Мутахассислар фикрига кўра, ёш болани овқат ейишга мажбурлаш оқибатлари турлича бўлиши мумкин, биринчи навбатда уларнинг ўзлари ёшлигида ота-оналари, буви-бувалари томонидан мажбурланган бўлиши мумкин.
Иккинчидан ота-она ўз бурчини яхши бажаришнинг бир қисми бу - болани яхши овқатлантириш деб ҳисоблаши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Айниқса бола бироз ориқ бўлса, - дейди психиолог Сафонова.
Болага 2 ёшдан бошлаб "семизлик" диагнози қўйиш мумкин. Шунга қараб ота-оналар рационни ўзгартиришлари мумкин, - дейди шифокор. - Ҳатто гапиролмайдиган гўдак ҳам овқат ейишни истамаса буни намойиш қилишни билади: бошқа томонга ўгирилиб олиши, оғзини очмаслиги ёки қайт қилиши мумкин, - дейди шифокор Шиман.
Боланинг бирор муайян таом, сок, печеньга, чипс қизиқиб уни кўп истеъмол қилиши ҳам сўнгги вақтларда кўп учрайдиган муаммо. Афсуски бу - рекламанинг оқибати. "Реклама ҳаёт тарзини белгилайди" деган гапда жон бор. Ота-она ёки болаинг ўзи бирор маҳсулот рекламасини тез-тез кўриб турса айрим маҳсулотни (одатда шакарли ёки бошқа кимёвий қўшимчалар бор) ҳаддан ортиқ миқдорла истеъмол қилиши мумкин, - дейди педагог Коровьякова.
Ота-оналарнинг зарарли одатлари - тўғри болаларга ўтади. Шуни учун аксарият ҳолларда болани даволаш бутун оилани даволашдан бошланади. Шуни учун агар ўзингизда бирор зарарли одатни пайқасангиз, ундан дарҳол халос бўлишга ҳаракат қилинг. Болага ўтмасдан олдин.
Шунингдек болага мукофот сифатида фақат бирор егуликни доим тақдим этиш ҳам келажакда нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин. Болани бирор мазали таом билан сийлаш, албатта мумкин, лекин бу мукофотлашнинг ягона услуби бўлмаслиги керак, - дейди психиолог.
Ундан ташқари бирор маҳсулотни мутлақ таъқиқлаш ҳам - бунинг аксига олиб келиши мумкин. Масалан - айрим соғлом турмуш тарзи тарафдорлари бўлган ота оналар болаг ширинликни мутлақ таъқиқлаш ҳолатлари учраб туради. Ҳар қандай таъқиқи келажакда мутлақ акс натижага олиб келиши мумкинлигини унутмаслик керак. Ширинликни чекланган миқдорда бўлсада болага бериб туриш керак.
Ота-оналар қуйидагиларни унутмаслиги керак:
Ҳар бир бора индивидуал шахс. Унинг овқат ейиш истаклари, миқдори бошқалардан мутлақ фарқ қилиши мумкин. Шуни ўрганишга ҳаракат қилинг. керак бўлса шифокор ёки диетологга учрашинг.
Тарбиянинг ўзингиздан бошланг. Оилада тўғри овқатланиш тартибини йўлга қўйинг. Ўшанда болани ҳам тўғри овқатланишга ўргатиш осон бўлади.
Болани жараёнга жалб қилинг. Болани озиқ-овқат харид қилиш ва овқат пишириш жараёнига жалб қилинг. Имкон қадар унга ҳар бир маҳсулот хусусиятларини тушунтириб ўтинг. Ўшанда бола овқатланиш жараёнига тушуниброқ ёндашади.
Биргаликда оилавий овқатланиш. Кунида камида бир маротаба барча оила аъзолари бирга ўтриб овқатланишлари керак. Ҳозирги змонда бу тобора мураккаб бўлиб бормоқда. Лекин бу оила ва бола тарбияси учун, овқатланиш маданиятини ўрганиш учун жуда керакли.
Гаджетлар, телевизор бўлмаслиги керак. Овқатланиш вақтида бошқа иш билан шуғулланмаслик керак. Масалан телевизор, телефон экранига қараб овқатланиш - организмда нотўғри физиологик жараёнлар содир бўлишига олиб келиши, тўқлик ҳисини сезмаслик, кўп овқат ейиш, овқат ҳазм бўлмаслиги ва бошқа кўплаб носоғлом ҳолатларга олиб келиши мумкин.
Ҳаддан ортиқ қоидаларга амал қилиш ёки қилмаслик. Соғлом турмуш тарзига қизиқувчан ота-оналар овқатланиш қоидаларига баъзан ҳаддан ортиқ берилиб кетишади. Улар кунлик калорияларни ҳисоблаш, нон, шакар ва бошқа маҳсулотлардан мутлақ воз кечиш каби чекловларни нафақат ўзларига балким болаларига ҳам зўрма-зўраки ўтказа бошлайдилар. Бу албатта боланинг ошқозонига бўлмаса ҳам руҳий ҳолатига таъсир ўтказади.
Тарозининг иккинчи томонида, қоидаларни мутлақ тан олмай ҳаммасини ўз ҳолга ташлаб қўядиган ота-оналар туради. Улар бола истаганича чипс, газли ичимликлар ва ширинликлар ейиши, ёки бола нима тановул қилаётганига мутлақ бефарқ бўлишлари мумкин. Бу албатта боланинг соғлиғига катта зарар етказиши мумкин. Агар болангизни яхши кўрсангиз ҳеч қачон бундай қилманг. Бунинг учун келажакда у сизга раҳмат айтмайди.
Янгиликлар лентаси
0