Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГорода мира. Нур-Султан
Города мира. Нур-Султан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2022
Oбуна бўлиш
Қосим-Жомарт Тоқаев ҳукуматни истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматни истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи Алихон Смоиловга юклатилди.
Янги ҳукумат тузилмагунча, барча ҳукумат вакиллари ўз вазифаларини бажаришда давом этади.
Бундан ташқари, янги давлат котиби ва Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари тайинланди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев эрталаб ўтказган йиғилишда юзага келган вазиятда “асосий айбдор” - ҳукумат, хусусан, энергетика вазирлиги, шунингдек, “КазМунайГаз” ва QazaqGaz деб айтди.
Айни пайтда Sputnik Қозоғистон хабар беришича, фавқулодда ҳолат эълон қилинган Олмаотада жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган, мобил интернет ишламаяпти. Шаҳар аэропорти нормал режимда ишламоқда.
Янгиликлар лентаси
0