Толибон* Ўзбекистондан вертолётларни қайтариш бўйича музокараларни бошлади - видео

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишТабличка на столе представителей движения "Талибан"
Табличка на столе представителей движения Талибан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2022
Oбуна бўлиш
Толибон* вакиллари қўшни давлатлар билан вертолётларни Афғонистонга қайтариш бўйича музокараларни бошлади.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Толибон* вакиллари қўшни давлатлар билан вертолётларни Афғонистонга қайтариш бўйича музокараларни бошлади.
Ҳукумат алмашганидан кейин афғон учувчилари вертолётларда Ўзбекистон ва Тожикистонга қочиб кетган, деб хабар берди Tolo News телеканали.
Толибларнинг вакили Инамулла Самангонийнинг сўзларига кўра, 40 дан ортиқ вертолёт қўшни давлатларга, асосан, Тожикистон ва Ўзбекистонга олиб кетилди. Уларни қайтариш бўйича музокаралар бошланди. Масала юқори даражада муҳокама қилинмоқда.
Қўшни республикаларга олиб қочилган вертолётларнинг аниқ сони номаълум, деб хабар қилди Tolo News телеканали.
Маълумки, АҚШ ва унинг иттифоқчилари собиқ афғон расмийларига 20 йил давомида кўп сонли самолётлар ва бошқа ҳаво техникасини топширган.
* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
Янгиликлар лентаси
0