Тоқаев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилишини эълон қилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент Казахстана Касым-Жомарт Токаев
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2022
Oбуна бўлиш
Тоқаев Назарбоев ўрнига республика Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилишини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда содир бўлаётган намойишлар фонида қозоғистонликларга мурожаат қилди.
Унда республика Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилишини билдирди.
Аввал мазкур лавозимда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев фаолият олиб борарди ва у умрининг охиригача мазкур лавозим ваколатларига эга эди.
Тоқаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистондаги намойишлар ортида "молиявий жиҳатдан мотивларга эга кимсалар" турибди ва уларнинг бу борада "пухта ишлаб чиқилган режаси" бор.

"Шунинг учун давлат раҳбари сифатида бугуннинг ўзида Хавфсизлик кенгаши раҳбарлигини қабул қиламан", — дея таъкидлаган Тоқаев.

Шунингдек, у ўзининг мамлакатдан қочиб кетганлиги ҳақидаги хабарларни инкор қилган.
"Нима бўлишидан қатъи назар, пойтахтда қоламан. Тез орада Қозоғистонда янги сиёсий трансформацияни амалга ошириш юзасидан ўз таклифларим билан чиқиш қиламан. Босқичма-босқич ислоҳотларни давом эттириш бўйича ўз позициямда қоламан", — деган Қозоғистон президенти.
Тоқаев намойишлар вақтида полициячилар орасида қурбонлар бўлганини билдирди.
Қозоғистон президенти эндиликда намойишларда содир этилаётган қонунбузарликларга қарши максимал даражада қаттиққўллик билан ҳаракат қилинишини айтди.
Янгиликлар лентаси
0