Қирғиз-қозоқ чегарасида фуқаролардан ПЦР-тест талаб қилинмайди

© СС0 / Unsplash / Mufid MajnunПЦР-тестирование
ПЦР-тестирование - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2022
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Қозоғистондан келадиган фуқаролар учун ПЦР-тестлар тақдим этиш талабини бекор қилди.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Қирғиз-қозоқ чегарасини кесиб ўтувчилардан ПЦР тести талаб қилинмайди. Бу ҳақдаги маълумотни Sputnik Қирғизистонга мамлакат Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати тасдиқлади.
Илгари мажбурий бўлган бу талабни бекор қилиш тўғрисидаги қарор Қозоғистондаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан қабул қилинди. Бу Қирғизистон фуқароларига ҳам, хорижликларга ҳам тегишли.
Ҳозир қўшни давлатдаги беқарор вазият туфайли Қозоғистон-Қирғизистон давлат чегарасини кесиб ўтишни хоҳловчилар оқими кузатилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0