Талабаларга қишки таътил узайтирилди

© Sputnik / Илья Аверьянов / Медиабанкка ўтишСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2022
Oбуна бўлиш
ОТМ талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. ОТМ талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар беришича, 24 январга қадар молиявий мустақилликка эришган ҳамда кредит-модул тизимига ўтган барча ОТМлар раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун семинар-тренинглар олиб борилади. Таътил муддати шу сабаб узайтирилди.
Талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 % миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.
2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.
Янгиликлар лентаси
0