Бухорода Cobalt автомобили каналга тушиб кетди - видео

© tribuna.uzКанал
Канал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2022
Oбуна бўлиш
Бухорода Cobalt автомобили каналга тушиб кетди.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Бухорода Cobalt русумли автомобил каналга тушиб кетди.
Бухоро вилояти Вобкент туманида каналга тушиб кетган Cobalt автомобили махсус техникалар ёрдамида чиқариб олинди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
26 декабрь куни туман ФВБга Cobalt автомобиль ҳайдовчиси И.Х. (1997 йилда туғилган) рул бошқарувини йўқотиши оқибатида Шоҳруд каналига тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
"Воқеа жойига зудлик билан туман ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизмат ходимлари етиб келган. Махсус техника ёрдамида транспорт воситаси каналдан олиб чиқилган", — дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0