Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар кучларига ким раҳбарлик қилиши маълум бўлди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПразднование Дня ВДВ в Москве
Празднование Дня ВДВ в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2022
Oбуна бўлиш
Ҳаво-десант кучлари қўмондони Сердюков Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар қўшинларига раҳбарлик қилади.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар кучларига Россия ҳаво-десант кучлари қўмондони, генерал-полковник Андрей Сердюков раҳбарлик қилади.
Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили, генерал майор Игорь Конашенков хабар қилди.
Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари 2022 йилнинг дастлабки кунларида бошланди. Ўшанда мамлакат ғарбидаги Жанаозен ва Оқтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши чиқди, кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. Олма-Отада 4 ва 5 январ кунлари кучишлатар тизим ходимлари билан тўқнашувлар бўлиб ўтди, политсия газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланди. Қозоғистон бўйлаб интернет ўчирилди, бир қатор телеканалларнинг трансляцияси вақтинча тўхтатилди. 19 январга қадар бутун Қозоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди.
5 январ куни эрталаб президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди ва республика Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилди. биринчи йиғилишда у Қозоғистондаги вазиятни “давлат яхлитлигига путур етказувчи” деб атади ва “террорчилик хавфини енгиш” учун КХШТдан ёрдам сўраганини айтди.
КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши Тоқаевнинг мурожаати муносабати билан Қозоғистонга коллектив тинчликпарвар кучларни юбориш тўғрисида қарор қилди. Мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида кучлар чекланган муддатга юборилади.
Янгиликлар лентаси
0