Қозоғистондаги тартибсизликлар бутун МОга хавф туғдирадими? Сиёсатшунослар фикри

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСитуация в Казахстане на фоне протестов
Ситуация в Казахстане на фоне протестов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2022
Oбуна бўлиш
Сиёсатшунослар Sputnik Ўзбекистон га Қозоғистондаги вазиятнинг бутун Марказий Осиё минтақасига таъсири ва нега мамлакат КХШТ ёрдамисиз ҳеч нима қила олмаётгани ҳақида сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 7 янв – Sputnik Мана бир неча кунлардан бери Қозоғистон, собиқ СССРнинг энг барқарор ва осойишта мамлакатларидан бири, халқаро муҳокамалар тартибидан чиқмай келяпти. Нарх-наво ва суюлтирилган нефть гази сабабли бошланган оммавий норозилик намойишлари оммавий тартибсизликларга айланиб кетди.
Хусусан, талончилик ва қирғинлар мамлакатнинг жанубий пойтахти Олма-ота шаҳрини қуршаб олди. Ҳозирги вақтга қадар жабрланган сони 353 нафарни ташкил қилмоқда. 13 нафар полиция ходимлари ўлдирилди, бешта телеканал офиси вайрон бўлди, дўкон ва ресторанлар талон-тарож қилинди.
Бундан ташқари, талончилар Олма-ота шаҳрининг энг муҳим объектларига ҳужум уюуштирди: аэропорт вайрон қилинди, шаҳар ҳокимияти – акимат биноси деярли ёниб кетган. Шаҳар шифохоналаридан бирига ҳам зарар етказилган - талончилар шифокорлар ва беморларни ичкарига киритмасдан масканни қуршаб олган.
Бўлиб ўтаётган воқеалар фонида Козоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат учун террортистик хавф пайдо бўлганини эълон қилди ва Коллектив Хавфсилик Шартномаси Ташкилотидан ёрдам кучи сўради.
Қозоғистондаги тартибсизликлар қўшни мамлакатлар учун ҳам хавф туғдирадими ва нега мамлакат КХШТ кучларини жалб қилмоқда? Бу ҳақида Sputnik Ўзбекистон мухбири Марказий Осиё бўйича мутахассислардан изоҳ сўради.

Криминал ва террорчилар

Сиёсатшунос Марс Сариевнинг фикрларига кўра, талончиларнинг кичик ва ўрта бизнес объектларига қилаётган ҳужумларидан шуни тушуниш мумкинки, шаҳарда жиноятчилик авж олган. Мавжуд вазиятдан радикал кайфиятдаги шахслардан тортиб Афғонистондаги жанговар тажрибага эга бўлган бошқа деструктив кучлар ҳам фойдаланиб қолиши мумкин.
“Бутун Марказий Осиё минтақасида беқарорлик юз бериши мумкин”, - дейди сиёсатшунос ва умумий чегараларни ҳисобга олганда, Ўзбекистон ҳам зарар кўриши мумкинлигини қўшимча қилди.
Ҳолбуки, 13 нафар ўлдирилган полициячилардан икки нафарининг боши кесилган ҳолда топилган. Таъкидлаб ўтиш керак - бошни танадан жудо қилиш айнан экстремистлар орасида кенг тарқалган қатл қилиш тури. Шу сабабли президент Тоқаевнинг террорчилик хавф ҳақидаги баёноти асослидир. Террорчилик - бу классик ташқи хавф, бироқ ташқи хавфлар ҳам ичкаридан бўлиши мумкин, дея таъкидлайди иқтисодиёт фанлари номзоди, Марказий Осиё бўйича эксперт Кубат Раҳимов.

“Қосим-Жомарт Тоқаевнинг КХШТга мурожаат қилиши - оддий ва табиий тактика, у асрлар давомида синовдан ўтган: мураккаб вазиятларда иттифоқчилар ёрдамга келади. Одамларнинг ўлимига ва яна тартибсизликларга йўл қўймаслик керак. КХШТ билан ўзаро ҳамкорлик ҳудудни ҳимоя қилишга ёрдам беради. Олма-ота аэропорти мамлакат учун аҳамиятлими? Аҳамиятли. Буниси ҳарбий гарнизонларга ҳам тегишли”, - дейди Раҳимов.

КХШТ бунда нима қилиб бериши мумкин?

КХШТнинг барча аъзо мамлакатлари - Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон - Қозоғистоннинг муҳим давлат ва ҳарбий объектларини мудофаа қилишга тайёр. Тинчликпарвар кучлар таркибида қанча ҳарбийлар борлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Ҳозирги вақтга қадар бир нечта мамлакатлар аниқ рақамларни маълум қилган холос.
Арманистон Қозоғистонга 70 нафар ҳарбий жўнатмоқда, Тожикистон - 200, Россиядан КХШТ таркибига эса ҳаво-десант кучлари киритилган.
Дарвоқе, ижтимоий тармоқларда провокацион ҳаракатлар пайдо бўлмоқда - КХШТ ҳақида сўз кетганда, баъзи фикр етакчилари асосий нуқтаи назарни фақат Россияга қаратишмоқда. Бироқ бу Қозоғистонда ҳам, бутун минтақада ҳам Россияга қарши кайфиятни юзага келтириши даргумон, дея ҳисоблайди Кубат Раҳимов.
“Агар КХШТ кучлари 2010 йилдаги тартибсизликларда Қирғизистонда ҳаракат қилганда, улар кўп одамларнинг ҳаёти ва мол-мулкини сақлаб қолган бўларди. Қозоғистонда қисман иқлим шароити бунга ёрдам берди: пойтахт Нур-Султонда тартибсизликлар йўқ, чунки совуқ, дейди эксперт. Аҳоли буни тушунади. Бундан ташқари, тинчликпарвар контингент ва аҳоли ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлмайди, деб ҳисоблайман – бўлинмалар муҳим инфратузилма объектларида жойлаштирилган”.

Ортга қайтмайдиган нуқта

Минтақада террорчилик таҳдиди мавжудлигини инобатга олган ҳолда, КХШТ ўз низомини бузмайди (Ташкилотнинг вазифаси аъзо давлатларни ташқи таҳдидлар ва халқаро террорчилардан ҳимоя қилишдир). Қолаверса, Ташкилотга кирувчи барча давлатлар орасида Қозоғистон анча заиф ҳисобланади, дейди Кубат Раҳимов.

“Қирғизистонга осонроқ – унутманг, Кантда ҳарбий база ва авиация (Россия Кант авиабазасидан давлатлараро келишувга мувофиқ фойдаланади ва мунтазам Қирғизистонга ҳарбий техника узатади – Sputnik), КХШТ тезкор реакция кучларига боғлиқ тайёрланган ходимлар”, дея тушунтиради мутахассис.

Арманистонда ҳам Россия ҳарбий базаси жойлашган, база Тожикистонда ҳам мавжуд - бу объектлар террорчилик таҳдидлар юзага келганда мамлакатларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилишга қодир, дейди Кубат Раҳимов. Қозоғистоннинг ташқи хавф-хатарларга дучор бўлишига йўл қўймаслик учун келажакда КХШТ фаолияти ислоҳ қилиниши мумкин.
“Мамлакатлар ўртасида худди Шенген каби чегара иттифоқига эҳтиёж пайдо бўлмоқда. Чегарани ким ва қаерда кесиб ўтаётганини билиш учун маълумотлар базаларини бирлаштириш керак, шунда минтақа ҳимояси сезиларли даражада ошади”, дейди сиёсатшунос .
Янгиликлар лентаси
0