Лукашенко ва Назарбоев телефон орқали мулоқот қилди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишЗаседание Высшего Евразийского экономического совета
Заседание Высшего Евразийского экономического совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2022
Oбуна бўлиш
Беларус президенти Александр Лукашенко Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. 7 январь, жума куни кечқурун Беларус президенти Александр Лукашенко Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда Sputnik Беларус мамлакат президенти матбуот хизматига асосан хабар қилди.
Улар Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилишди.

Қаерга ғойиб бўлди

Қозоғистонда тартибсизликлар бошланганидан бери Нурсултон Назарбоев ҳақида ҳеч қандай хабарлар бўлмади.
Охирги марта у Янги йил олдидан - декабр ойи охирида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ саммитида ОАВлар олдида кўриниш берганди.
5 январдан бошлаб Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилмоқда – аввал бу лавозимда Назарбоев фаолият олиб борарди ва у умрининг охиригача мазкур лавозим ваколатларига эга эди.

Қозоғистондаги тартибсизликлар

Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари 2022 йилнинг дастлабки кунларида бошланди. Ўшанда мамлакат ғарбидаги Жанаозен ва Оқтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши чиқди, кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. Олма-Отада 4 ва 5 январ кунлари кучишлатар тизим ходимлари билан тўқнашувлар бўлиб ўтди, политсия газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланди. Қозоғистон бўйлаб интернет ўчирилди, бир қатор телеканалларнинг трансляцияси вақтинча тўхтатилди. 19 январга қадар бутун Қозоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди.
5 январ куни эрталаб президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди ва республика Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилди. биринчи йиғилишда у Қозоғистондаги вазиятни “давлат яхлитлигига путур етказувчи” деб атади ва “террорчилик хавфини енгиш” учун КХШТдан ёрдам сўраганини айтди.
КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши Тоқаевнинг мурожаати муносабати билан Қозоғистонга коллектив тинчликпарвар кучларни юбориш тўғрисида қарор қилди. Мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида кучлар чекланган муддатга юборилади.
Янгиликлар лентаси
0