Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раиси Масимов қўлга олинди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишПремьер-министр РФ Д.Медведев принял участие в заседаниях Совета глав правительств СНГ и ЕАЭС в Казахстане
Премьер-министр РФ Д.Медведев принял участие в заседаниях Совета глав правительств СНГ и ЕАЭС в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Карим Масимов қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Карим Масимов қўлга олинди.
Масимов ва бошқа шахслар давлатга хиёнат қилишда гумон қилинмоқда, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон мамлакат хавфсизлик қўмитасига асосан.
6 январ куни Масимов тергов изоляторига жойлаштирилди.
Давлатга хиёнат қилишда айбдор бўлган шахслар 10 йилдан 15 йилгача қамалиши ва Қозоғистон фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин.

Карим Масимов ҳақида

У 56 ёшда. Лумумба номидаги Халқлар дўстлиги университети (иқтисод ва ҳуқуқ), Пекин маданият ва тиллар институти (замонавий хитой тили), Ухан университетининг халқаро ҳуқуқ институти (халқаро ҳуқуқ) ва Қозоғистон давлат бошқарув академиясида (молия ва кредит) таҳсил олган.
90-йилларда у банкларда ишлаган, 2000 йилда транспорт вазири, 2001 йилда бош вазир ўринбосари, кейин президент Назарбоевнинг ёрдамчиси (2003-2006), унинг администрацияси раҳбари (2012-2014) ва бош вазир (2007-2012 ва 2014-2016).
Масимов рекорд даражада - 8 йил бош вазир лавозимини эгаллаган. У 2016-йилда Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси этиб тайинланди ва Тоқаев президент бўлганидан кейин ҳам бу лавозимни сақлаб қолди.
Миллий хавфсизлик хизмати генерал-лейтенанти унвонига эга.
Тоқаев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Олмаотадаги тартибсизликлар ва аксилтеррор операцияси фонида Карим Масимов ишдан бўшатилди.
55 ёшли Ермек Сагимбаев МХҚ янги раҳбари этиб тайинланди.
Янгиликлар лентаси
0