Шавкат Мирзиёев ДХХнинг ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей “Темурбеклар мактаби” Службы государственной безопасности
Президент Шавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей “Темурбеклар мактаби” Службы государственной безопасности  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2022
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий таълим муассасалари мажмуасини бориб кўрди.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 январь куни Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишди.
Ташриф чоғида президентга ҳарбий-академик лицейдаги ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди.
Президент лингафон, психодиагностика ва маънавият хоналарини кириб кўрди. Амир Темур меросини ўрганиш марказида ёшлар билан суҳбатлашди.
- Мана шундай илғор мактабда ўқиётганингиз билан сизларни, ота-оналарингизни табриклайман. Сизлар янги Ўзбекистоннинг қанотисизлар. Бу қанотлар нима билан кучли бўлади? Билим билан! Камида икки-учта тилни, аниқ фанларни ва тарихимизни мукаммал билишингиз керак. Мана, бу мактабда психология фанини ҳам киритдик, униям яхши ўрганинг. Сизларда ҳамма имконият бор, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шу ерда видеоконференция орқали Тошкент, Нукус, Фарғона ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан ҳам мулоқот бўлди.
Ушбу мактаблар ўқувчилари ўртасида маънавият бўйича танлов ўтказиш, Темур тузукларининг ҳар бир тузуги бўйича илмий шарҳлар ёзиш муҳимлиги таъкидланди.
Давлат раҳбари лицей кутубхонасида ҳам бўлди. У ерда китоб ўқиб ўтирган йигитлар таълим масканида яратилган шароитлар, ўқувчилар ўртасидаги дўстона муҳит ҳақида сўзлаб берди. Улар орасида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳам бор.
- Мамлакатимизда ҳеч бир бола эътибордан четда қолмайди, ҳаммасининг ривожланиши учун шароит яратаяпмиз. Фақат қайси ёш ўзини қийнаб, вақтини бекор ўтказмай, кўпроқ билим олса, келажакда муваффақиятга эришади. Ҳамма буюклик ниятдан келади, меҳнатдан келади, - деди президент.
Лицейнинг ўқув биноси, спорт зали, ётоқхона, ошхона, тиббий хизмат марказида энг замонавий шароитлар яратилган. Шунингдек, мажмуа ҳарбий машғулотлар майдони, стадион, сув ҳавзаси, автодром ва плацни ўз ичига олган.
Темурбеклар мактабининг Амир Темур номидаги Давлат хавфсизлик хизмати академияси билан ёнма-ён барпо этилгани ҳам аҳамиятли. Бу ерда талабалар ва ўқувчилар ҳамоҳанг муҳитда, устоз-шогирд, ака-ука бўлиб камолга етади.
Президент ушбу академиядаги шароитларни ҳам кўздан кечирди.
Янгиликлар лентаси
0