Олма-Отанинг ҳар бир блокпостида ҳарбийлар жойлаштирилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСитуация в Казахстане на фоне протестов
Ситуация в Казахстане на фоне протестов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2022
Oбуна бўлиш
Жангарилар қочиб кетишини олдини олиш мақсадида Олма-Отаданинг ҳар бир блокпостида ҳарбийлар жойлаштирилди.
ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Қозоғистонда аксилтеррор операция янги босқичга ўтди. Жангариларнинг Олма-Отадан қочиб кетишини олдини олиш мақсадида - ҳар бир блокпостида ҳарбийлар жойлаштирилди.
Қозоғистон ҳуқуқни сақлаш органлари ва ҳарбийлари Олма-Ота шаҳридан чиқишда жойлашган 13та блокпостларинг барчасини тўлиқ назорат остига олишди. Улар шаҳардан чиқаётган барча автомобилларни кўздан кечиришмоқда. ҳар қандай шубҳали кишиларни қўлга олиб штабга олиб келишмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, жангарилар аксарият ҳолларда ўғирланган ҳарбий форма кийишган. Курсантлар улардан фарқлаш мақсадида қўлларига оқ тасма боғлашган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда янги йилдан сўнг оммавий норозилик намойишлари бошланган эди. Дастлаб мамлакат шимолида, Манғистау виялотида суюлтирилган газ нархи ошиши сабаб бошланган норозилик намойишлари кейинчалик Қозоғистон жанубий вилоятларда оммавий тартибсизлик, босқинчилик ва террорчиликка ҳаракатига айланиб кетди.
Қуролланган тўдалар йирик шаҳар марказлари, маъмурият бинолари, телеканалларни эгаллаб олишди, полиция ва ҳарбийларга ҳужумлар уюштиришди. Магазинларга босқинчилик қилинди. Бунга жавобан Қозоғистон президенти 19 январга қадар мамлкатда фавқулодда вазият жорий этди ва КХШТ аъзоларидан ёрдам сўради. Қозоғистонга Россия, Беларусь, Арманистон ва Тожикистондан КХШТ тинчликпарвар кучлари вақтинча киритилди. Уларнинг вазифаси - муҳим объектларни қўриқлаш.
БМТ маълумотига кўра, Қозоғистондаги тартибсизликлар давомида 18 нафар ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари қурбон бўлган, мингга яқин киши яраланган.
Айни дамда Қозоғистонда аксилтеррор операция ўтказилмоқда. Қозоғистон ҳарбийлари Олма-Ота, Чимкент ва бошқа вилоят марказларида тартибсизликларда иштирок этган жангариларни қўлга олмоқда. Шу кунга қадар 4200дан ортиқ киши қўлга олинган. Улар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0