Жамият

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна орта бошлади

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишМедицинские работники в одном из отделений госпиталя COVID-19
Медицинские работники в одном из отделений госпиталя COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда касалланиш сони яна орта бошлади, октябрь ойидан буён аниқланган энг юқори кўрсатгич қайд этилди - ССВ.
ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Ўтган кун давомида Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 369 кишини ташкил қилди. Бу октябрь ойидан буён кузатилган энг юқори кўрсатгич. Пандемия бошидан буён жами касалланганлар сони 200 мингдан ошди (200341).

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонда коронавируснинг биринчи тўлқини 2020 йилнинг июл ойида кузатилган эди. 2021 йилнинг январ-февралида кунлик кўрсатгич 50 киши даражасида сақланиб турган эди.
2021 ёз мавсумида касалликка чалиниш ҳолатлари кескин кўпайиб кунига 1000 кишигача етган эди, лекин куз мавсумига келиб касалликка чалиниш ҳолатлари камая бошлаган эди. Янги ийл арафасида кунига аниқланаётган касаллар сони 60-70 кишини ва бир неча кун давомида ўлим ҳолатлари аниқланмагани қайд этилган эди.
Ўзбекистонда шу кунга қадар коронавируснинг янги "Омикрон" штамми аниқланмаган.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,2 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 64,4 фоизни ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0