Жамият

Мактабларда қишки таътил узайтирилди - ХТВ

© Sputnik / Игорь Руссак / Фотобанкка ўтишПустой класс
Пустой класс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ушбу чора ўқитувчи ва ўқувчилар орасида мавсумий грипп касаллигининг тарқалишини олдини олиш мақсадида амалга оширилган.
ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январга қадар узайтирилди, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги.
"Ҳурматли ота-оналар! <...> ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади", - дейилган хабарда.
Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.
Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади, - дейилган вазирлик хабарида.
Янгиликлар лентаси
0