Қозоғистон оммавий тартибсизликлардан сўнг - видео

Oбуна бўлиш
Айни дамда Қозоғистонда аксилтеррор операциялар ўтказилмоқда, қурол топшириб таслим бўлишдан воз кечган жангарилар йўқ қилинмоқда. Президент Тоқаев мамлакатда 19 январга қадар фавқулодда вазият эълон қилган.
ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Қозоғистонда янги йилдан сўнг оммавий норозилик намойишлари бошланиб кетди.
Дастлаб мамлакат шимолида газ нархи ошиши муносабати билан бошланган норозиликлар кейинчалик Олма-Ота, Чимкент ва Тараз вилоятларида тартибсизликлар, босқинчилик, ҳукумат органларига ҳужум билан якунланди.
Кутилмаганда пайдо бўлган тўда-тўда одамлар магазин, банкоматларни босқинчилик билан эгаллаб олишар, шаҳар ва вилоят акиматлари биноларига, полиция автомобилларига ўт қўйишар эди.
Гуллаб-яшнаб турган Олма-Ота шаҳри бир зумда ўқ овозлари, портлаш ва ёнғинларга чулғанган нотинч шаҳарга айланди.
Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра Қозоғистонда тартибсизликлар вақтида 164 киши қурбон бўлган. Улардан 100дан ортиғи Олма-Отада. Шунингдек 1000га яқин кишилар жароҳат олган.
Айни дамда Қозоғистонда аксилтеррор операциялар ўтказилмоқда, қурол топшириб таслим бўлишдан воз кечган жангарилар йўқ қилинмоқда. Президенти Тоқаев мамлкатда 19 январга қадар фавқулодда вазият эълон қилган.
Янгиликлар лентаси
0