Бундан биринчи навбатда Ўзбекистон хулоса чиқариб олиши керак - Лукашенко

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишПрезидент Беларуси Александр Лукашенко, архивное фото
Президент Беларуси Александр Лукашенко, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан биринчи навбатда Ўзбекистон хулоса чиқариб олиши керак - Александр Лукашенко.
ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан биринчи навбатда Ўзбекистон хулоса чиқариб олиши керак, деди Беларусь президенти бугун бўлиб ўтган КХШТ давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари сессиясида.
"Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда ташқи фактор албатта бор, уларнинг сценарийси бизга таниш. Ана шундай давлат тўнтаришларига мисол тариқасида Югославия, Ироқ, Афғонистон, Украинани санаб ўтиш мумкин. Яқинда Беларусда ҳам ана шунга ўхшаш уриниш бўлган эди.
Албатта ушбу мамлакатларнинг ҳар бирида ўзига хос хусусиятлар бор эди, лекин уларнинг барчасида умумийлик, ўхшашлик ҳам бор. Бу - ташқи аралашув. Бироз вақт ўтиб уларнинг барчасининг исми шарифлари, турар жойи аниқланади. лекин бундай воқеаларда ташқи омил ягона бўлмайди. Ички омил ҳам бўлади. Худди Беларусда бўлгани каби.
Айтиш жоизки, бизга яқин қардош қозоқ халқи ва Қозоғистон атрофида ва Марказий Осиё республикалари атрофида ҳудудда нотинчлик ўрнатиш вазиятни "портлатиб ююбориш"ни истайдиган кучлар жуда кўпайган. Яқинда уларга Афғонистон ҳам қўшилди. Қозоғистон чегараларида кўплаб халқаро террорчилар тўпланиб қолганини кўрдик, бу биринчидан.
Иккинчидан, бизнинг собиқ Иттифоқ республикаларимиз ушбу салбий ҳолатларни ҳал қилиш учун фақат битта республика ҳудудида ҳаракат қилиш етарли бўлмайди. Бизнинг хулосамизга кўра, Қозоғистон ва Қирғизистонга энг яқин қардош ҳалқлар сифатида ушбу муаммони биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилиб кўриши керак.

Юқорида айтилган, дарслардан бошқа республикалар ва мени кечирасиз, биринчи навбатда, Ўзбекистон хулоса чиқариб олиши керак", - деди Беларусь раҳбари.

Бизнинг маълумотимизга кўра, уларнинг назарлари, жумладан, Ўзбекистонга ҳам қаратилган. Лекин асосийси - бу дарслар. Бугун Қозоғистон ўрганаётган дарслар, яъни ташқи ва ички сабаблар.
Бу барча республикаларга тааллуқли. Агар биз барча сабабларни ўрганмасак, фақат ташқи омилга боғлаб ўтирсак - вазият такрорланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёда террорчиларнинг яширин гуруҳларини тузиш хавфи борлиги, ва ушбу гуруҳлар керакли вақтда бир зумда уйғониши мумкинлигини ҳақида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам кўп маротаба айтиб ўтган эди.
Биз ҳам олдин бу гапни кўп маротаба эшитган бўлсак-да, "Беларусда бунака бўлмайди, бу бало бизнинг ёнимиздан ўтиб кетади" деб ўйлардик, лекин бундай бўлмади.
Қозоғистондан бўлиб ўтган тартибсизликларни чуқурроқ ўрганса уларнинг негизида профессионал жангарилар турганини кўриш мумкин. Бу жуда хавфли тенденция. Ким уларни ташкил қилган ва бошқарганини - аниқлаш керак. Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалар ташкилотчилари ва бошқарувчилари жуда чуқур яширинган.
Лекин менинг ишончим комилки, Беларусь ва Қозоғистон воқеалари калаваcини охиригача чуватсак - биз ягона бошланғич нуқтага келамиз.
Биз томондан коллектив тинчликпарвар кучларини критиш тўғрисидаги қарор ўз вақтида қабул қилинганини алоҳида таъкидламоқчиман.
КХШТнинг биргаликда ҳаракат қилиши - жангариларни бир зумда ҳовурдан туширди ва бутун дунёга бизнинг яқин иттифоқчи муносабатларимизни, ва КХШТ потенциалини намойиш қилди.
Лекин бизни келажакда жиддий чақириқлар кутмоқда. КХШТнинг барча тузилмаларини ва биринчи навбатда унинг тинчликпарвар кучларини мустаҳкамлаш керак. Бу борада АҚШ ёки Ғарб давлатлари томон ортиқча бош ўгириш ёки "тортиниш" керак эмас.
Уларни ўзларида бирор муаммо пайдо бўлса, бизга қараб ўтиришмайди-ку? Ёки бу демократияга мосми йўқми деб ҳам ўйлашмайди. Ўз манфаати учун нима керак бўлса ўшани қилади. Биз ҳам ана шуни ҳисобга олишимиз керак.
Қозоғистонда биринчи дамдаёқ кескин ҳаракат қилинди ва бунинг натижаси кўриниб турибди.
Ғарб сиёсатчилари бошида нима дейишини билмай қолди шекилли. Улар 2-3 кун пауза ушлаб туришди, бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатишди, эҳтимол ўзаро келишиб олишган. Ва кейин биз кутгандек демократия, озодлик, кескин чоралар кўрмаслик керак деган баёнотлар билан чиқишди.
Келажакда биз бундай ҳолатларни диққат билан кузатиб боришимиз ва эҳтимолий хавфларни олдиндан бартараф этишимиз керак. Жумладан, ахборот майдонида ҳам олдиндан зарба беришга ҳаракат қилиш керак. Тинчликпарвар кучларни "оккупантлар" деб номлашга йўл қўймаслик керак. Бундай уринишлар бўлди. Бизни қардош халқ таклиф қилди. Биз унга ёрдам бердик. Бу ҳам бир дарс. Яхши дарс бўлди, - дея хулоса қилди Беларусь президенти.
Янгиликлар лентаси
0