Ситуация в Казахстане на фоне протестов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2022
Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар
Ёқилғи нархи кўтарилиши сабаб бошланган намойишлари тартибсизликларга айланди. Фавқулодда ҳолат жорий этилди, ҳукумат истеъфога чиқарилди. Тоқаев воқеаларни ташқи тажовуз деб атади ва КХШТ ҳамкорларидан ёрдам сўради. Мингдан ортиқ киши жароҳатланди, 18 нафар кучишлатар тизим ходими ҳалок бўлди.

Мирзиёев ва Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари ва бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. 10 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари ва бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.
Президент Тоқаев Қозоғистон Республикасидаги жорий ҳолат ҳамда мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш бўйича ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Ўзбекистон етакчиси ҳалок бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезда шифо топишларини тилади.
Томонлар биродар Қозоғистон заминида тинчлик ва барқарорлик тез фурсатда қайта тикланишига ишонч билдирдилар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала