"Омикрон" инсоният тарихида энг юқумли вирус - дунё олимлари

© REUTERSОмикрон-штамм коронавируса
Омикрон-штамм коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Oбуна бўлиш
Омикрон енгил кечсада - инсон организми учун изсиз ўтиб кетмайди, келажакда у турли хавфлар келтириб чиқариши мумкин.
ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Испания олимларининг таъкидлашича, “омикрон” — инсоният тарихидаги энг юқумли вирус. У ҳозиргача бу борада қайд этилган барча рекордларни янгилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Хусусан, тиббиёт тарихи билан шуғулланувчи олим Антон Аракоркенинг таъкидлашича, “омикрон” бизга маълум вируслар ичида энг “портловчи” микроорганизмдир. ХIХ асрда вабонинг дунё бўйлаб тарқалиши учун йиллар керак бўлди. "Омикрон" эса бу маррани бир ойдаёқ “забт” этди.
Американинг Массачусетс штатилик юқумли касалликлар бўйича профессор шифокор Роб Бахария ҳам ана шундай фикрда. "Жанубий Африкада топилганидан бир ой ўтмасдан туриб ушбу вирус дунёнинг барча бурчакларига тарқарилишга улгурди. Унинг тарқалиш тезлиги жуда ҳайратланарли", - деди профессор.
"Омикрон бир зумда одамга юқади. Ҳатто энг енгил контактда ҳам", - дейди Гарвард университети Юқумли касалликлар маркази директори, эпидемиолог Уильям Ханай.
European Heart Journalнинг хабар қилишича, бир гуруҳ германиялик олимлар Олимкроннинг энг енгил шакли ҳам инсон организми учун изсиз ўтиб кетмайди деган хулосага келган.
Олимларнинг огоҳлантиришича, касалликнинг ҳатто енгил шакли ҳам оргнизмнинг турли аъзоларига жиддий хавф туғдириши мумкин. Ўпка ҳажмининг камайиши, нафас йўллари қисилиши, юрак муаммолари, буйраклар фаолиятининг ёмонлашиши ва оёқларда вена тромбози келиб чиқиш хавфи шулар жумласидандир.
Россия бош санитар шифокори, "Роспотребнадзор" раҳбари Анна Попова бироз олдин "Омикрон" коронавируснинг бошқа штаммларидан фарқли ўларок сичқон ва каламушларга ҳам юқаётганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0