Ситуация в Казахстане на фоне протестов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2022
Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар
Ёқилғи нархи кўтарилиши сабаб бошланган намойишлари тартибсизликларга айланди. Фавқулодда ҳолат жорий этилди, ҳукумат истеъфога чиқарилди. Тоқаев воқеаларни ташқи тажовуз деб атади ва КХШТ ҳамкорларидан ёрдам сўради. Мингдан ортиқ киши жароҳатланди, 18 нафар кучишлатар тизим ходими ҳалок бўлди.

Ўзбекистон КХШТ билан яқиндан ҳамкорлик қилиши керак – сиёсатшунос

© Министерство обороны РФ / Фотобанкка ўтишПродолжается переброска основных сил российских миротворцев ОДКБ в Казахстан
Продолжается переброска основных сил российских миротворцев ОДКБ в Казахстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Россия иқтисодиёт унивеситетининг Тошкентдаги филиали доценти, сиёсатшунос Равшан Назаров Ўзбекистон террорчилик таҳдидлари сабабли КХШТ билан яқиндан ҳамкорлик қилиши зарурлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Халқаро террорчилик таҳдидларининг кучайиши Ўзбекистоннинг ва КХШТ давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш заруриятини келтириб чиқармоқда, деб таъкидлади Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт унивеститети Тошкентдаги филиали доценти, сиёсатшунос Равшан Назаров Беларус президенти Александр Лукашенконинг сўзларини шарҳлаб.
Аввалроқ Лукашенко КХШТ кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Ташкилот давлатлари Қозоғистондаги намойишлардан сабоқ олиши кераклигини айтган эди. Ўзбекистон бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шундай айтиш учун тезкор маълумотлар мавжуд.
“Ўзбекистон КХШТ давлатлари, айниқса Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтириши ва ошириши керак, чунки халқаро террорчилик таҳдидлари жуда реал ва яқин келажакда улар зўрайиши мумкин”, — деди Назаров РИА Новости агентлигига.
Қозоғистондаги ҳозирги вазият - халқаро террорчилик мудрамаяпти, унинг “уйқудаги ячейкалар” исталган вақтда фаоллашиши мумкинлигининг тасдиғидир, деб ҳисоблайди эксперт. “Ёнилғи, озиқ-овқат ёки бошқа зарурий маҳсулотлар нархининг ошириш сингари кичик бир учқун кифоя”, - дейди Назаров.
У Ўзбекистонда “рангли инқилоб” уюштиришга реал уриниш 2005 йилнинг май ойида мамлакат шарқидаги Андижон вилоятида амалга оширилганини эслатди.
"Ўзбекистон буларнинг барчасини бошидан ўтказди ва синмади. Вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган провокаторларнинг ҳар қандай уринишларини қайтариш учун Ўзбекистон Қуролли кучлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари етарли даражада куч ва малакага эга. Бироқ ҳаммаси таҳдидлар кўламига боғлиқ. Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик умумминтақавий хусусиятга эга бўлишини англаши зарур", - деб қўшимча қилди Назаров.
Мавзуга доир сўнгги материаллар:
Бундан биринчи навбатда Ўзбекистон хулоса чиқариб олиши керак - Лукашенко
Марказий Осиёда террорчилик ташкилотларининг уйқудаги гуруҳлари мавжуд – Раҳмон
Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала