Қозоғистонда 10 январь - миллий мотам куни

© Sputnik / Василий Крестьянинов / Медиабанкка ўтишСитуация в городах Казахстана во время ЧП
Ситуация в городах Казахстана во время ЧП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистондаги тартибсизликлар оқибатида жами 164 киши қурбон бўлган, 1000дан ортиқ кишилар жароҳатланган.
ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Бугун Қозоғистонда миллий мотам куни. Президент Қосим-Жомарт Тоқаев 2022 йил 10 январь кунини - тартибсизликлар оқибатида қурбон бўлганлар хотирасига миллий мотам куни деб эълон қилган эди.

Воқеалар хроникаси

3 январь - Қозоғистон Шимоли Манғистау вилоятида янги йилдан сўнг суюлтирилган газ нархи икки баравар ошишига қарши (120 тенге) норозилик намойишлари бошланган эди. Ҳукумат комиссияси тузилиб, газ нархи ошишига йўл қўймасликка ваъда берилганидан сўнг вилоят бироз тинчланган эди.
4 январь - кутилмагандан Қозоғистон Жануби, Олма-Отада намойишлар кескин тус ола бошлади, шаҳар марказига бошқа вилоят, кейин маълум бўлишича, бошқа давлатлардан ҳам одамлар тўплана бошлади.
5 январь - норозилик намойишлари кескин тус ола бошлади ва босқинчилик ва террорчиликка айланиб кетди. Намойишчилар Назарбоев ҳайкалини ағдариб ташлашди, ҳокимият биносини эгаллаб олишди ва унга ўт қўйишди.
Ундан ташқари шаҳар марказида жойлашга магазинлар талон-тарож қилинди. Қуролланган намойишчилар полиция ва ҳарбийларга ҳужум қилишди. Бир неча полиция, ҳарбий, ўт ўчирувчи машиналар ёқиб юборилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Нур-Султон шаҳрида Мангистау ва Олма-Ота вилоятларидан ва Олма-Ота шаҳрида 19 январга қадар "фавқулодда вазият" эълон қилди.
Шунингдек, Тоқаев КХШТ давлат раҳбарларига мамлакатга ҳужум қилган террорчи ва бандитлардан мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.
Қозоғистон чет давлатлар билан авиаалоқаларни вақтинча тўхтатди.
6 январь - Олма-Ота шаҳрида аксилтеррор операция ўтказиш бошланди. Аҳолига уйдан чиқмаслик тавсия этилди. Қозоғистон ҳарбий ва махсус бўлинмалари одам ўлдириш ва талон-тарож билан шуғулланган жангари тўдаларни қўлга ола бошлади.
7 январь - президент Тоқаев учинчи мурожаат билан чиқди. Олма-Ота ва бошқа шаҳардарга уюштирилган ҳужум террорчиларнинг "уйқудаги" бўлинмалари томонидан амалга оширилгани, шаҳарга жами 20 минг бандитлар ҳужум қилганини маълум қилди.
8 январь - КНБ раҳбари Карим Масимов давлатга хиёнатда гумонланиб ҳибсга олингани маълум бўлди. Ҳибсга олинганлар орасида бошқа амалдорлар ҳам бор эди.
9 январь - Тартибсизликлар оқибатида Қозоғистонда жами 164 киши қурбон бўлган, 1000дан ортиқ кишилар жароҳатланган.
Шунингдек, 400дан ортиқ автомобиллар шикастланган, 100дан ортиқ йирик савдо объектлари ва банклар талон тарож қилинган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар миқдори 200 миллион долларга яқин.
Янгиликлар лентаси
0