Ситуация в Казахстане на фоне протестов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2022
Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар
Ёқилғи нархи кўтарилиши сабаб бошланган намойишлари тартибсизликларга айланди. Фавқулодда ҳолат жорий этилди, ҳукумат истеъфога чиқарилди. Тоқаев воқеаларни ташқи тажовуз деб атади ва КХШТ ҳамкорларидан ёрдам сўради. Мингдан ортиқ киши жароҳатланди, 18 нафар кучишлатар тизим ходими ҳалок бўлди.

Қозоғистонни Россияга қарши давлатга айлантирмоқчи бўлишди - эксперт

© Sputnik / Василий Крестьянинов / Фотобанкка ўтишСитуация в городах Казахстана во время ЧП
Ситуация в городах Казахстана во время ЧП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Тинч иқтисодий намойишнинг кескин террорчилик ва жангарилар ҳужумига айланиши - "Майдан технологияларидан" дарак беради.
ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Қозоғистонни норозилик намойишлари орқали Украина каби яна бир аксилроссия давлатига айлантиришга уринишди, бунинг учунМайдан технологияларидан фойдаланилган, деди Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар кенгаши аъзоси Богдан Безпалко.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 10 январь куни бўлиб ўтган КХШТ саммитида маълум қилишига кўра, Қозоғистондаги норозилик намойишлари чоғида Майдан технологияларидан фойдаланилган ва у ердаги тартибсизликларда иштирок этган жангари гуруҳлари хориждаги террорчилар лагерларида тайёргарликдан ўтгани ҳақида айтиб берган эди.
"Майдан технологиялари (Қозоғистонда) қўлланилгани кўриниб турибди. Иқтисодий шиорлар билан чиққан намойишчилар, жангарилар ва буларнинг ҳаммаси байрамларда бошланишини ҳеч ким кутмаган эди. Менимча, ҳа, бу аниқ "Майдан технологиялари" ва уларнинг мақсади - Россияга босимни кучайтириш, Қозоғистонни Украина каби аксилроссия давлатига айлантириш”, деди Безпалко Россия президентининг сўзларига изоҳ бераркан.
Эксперт айтишига кўра, Қозоғистондаги вазият аввалроқ АҚШнинг аввалги президенти Доналд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон “бутун постсовет ҳудудида можароларни қўзғатиш” ҳақида айтган АҚШ концепциясига мос келади. “У у ерда Приднестровье, Кавказ ортини тилга олди, бироқ қарор қабул қилганлар Қозоғистонни алангалашни зарур деб ҳисоблади, чунки у ерда вазият пишиб қолган ва Қозоғистон Россия учун Преднестровьедан кўра кўпроқ муаммо туғдирмоқда”, — деди эксперт.
Унинг таъкидлашича, Қозоғистон томонидан сўнгги пайтларда олиб борилаётган Россия билан яқинлашиш сиёсати сабаб бўлган бўлиши мумкин. "Қозоғистон шунчаки на Россияга қарши, на қўғирчоқ режим бўлмагани туфайли, кимгадир ёқмади. Агар у суверенитет ва Россия билан ҳамкорлик қилса - демак бу бизга маъқул эмас, бундай режимни йўқ қилиш керак", - дейди эксперт.
Экспертнинг фикрича, хорижлик ёлланма аскарларнинг иштироки ҳам Майдандаги воқеалар билан ўхшашлигини тасдиқлайди. "Албатта, у ерда исломий гуруҳлардан фойдаланилган, аммо бу исломчи гуруҳлар доимо хорижий махсус хизматлар томонидан маълум миқдорда қўллаб-қувватланади. Улар билан ҳамкорлик қиладилар, улардан ресурслар, маълум маълумотларни оладилар ва улардан қўчқор сифатида фойдаланадилар.
"Шундай қилиб, Исломчилар ўз вазифаларини ҳал қилмоқдалар - ҳокимиятга эришиш, дунёвий тузумни йўқ қилиш, йирик геосиёсий ўйинчилар эса ўз мақсадларига эришадилар - масалан, Россия Федерациясига жанубдан босимни кучайтириш", деб тушунтирди эксперт.
Безпалконинг сўзларига кўра, Қозоғистон расмийлари аниқ давлатларни аралашишда айбламайди, чунки ҳозирча уларнинг қўлида далиллар йўқ.
“Бунинг учун далил керак, молиявий занжирларни аниқлаш, разведка ходимлари, дипломатлардан пул олганликларини ёки айрим давлатлар дипломатлари, миссия ходимларидан кўрсатма олганликларини айтадиган одамларни сўроқ қилиш керак", - деди эксперт.
Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари 2022 йилнинг дастлабки кунларида бошланди. Дастлаб мамлакат ғарбидаги Жанаўзен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши чиқди. Кейинчалик норозилик намойишлари мамлакат жанубида, Олма-Ота Чимкент ва Таразда тарқалди. Намойишчилар дастлаб иқтисодий, кейин сиёсий талаблар қўйишди ундан сўнг эса, кутилмаганда талон тарож, босқинчилик ва қотилликлар бошланди.
Қозоғистон ҳукумати хабарида кўра, тартибсизликларда жами 164 киши қурбон бўлганини 1000дан ортиқ кишилар жароҳат олганини, юзлаб хизмат автомобиллари ёқиб юборилганини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала