Ядровий хавфсизлик: Россия АҚШга имзолашни таклиф қилган шартномада нималар бор?

Oбуна бўлиш
Россия АҚШга таклиф қилган хавфсизлик кафолатлари шартномасида АҚШ хорижий давлатларда ядро қуроли жойлаштирмаслиги ва НАТОнинг МДҲ республикалари ҳисобидан кенгайтирмаслик айтилган.
Бугун 10 январь куни Женевада Россия ва АҚШ орасида хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартнома муҳокама қилинади. РИА Новости хабарига асосан.
Музокараларда Россия томонидан ташқи ишлар вазири ўринбосаи Сергей Рябков ва мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин иштирок этмоқда. АҚШ томонидан давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман иштирок этади.
Россия ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу шартнома ичига қуйидагилар киртилган:
Россия ва АҚШ Хорижий давлатлар ҳудудида ядровий қурол жойлаштирмайди;
Ядровий қуроли бўлмаган давлатлар учун мутахассислар тайёрламайди
Россия ва АҚШ бир-бирига зарба бериш мумкин бўлган ҳудудларда яқин ва ўрта масофа ер усти ракеталари жойлаштирмайди
Жанговар самолётлар ва сув усти кемаларининг яқин келиш мумкин бўлган масофасини келишиб олади;
АҚШ собиқ СССР республикалари НАТОнинг шарққа кенгайишига ва унинг таркибига собиқ Иттифоқ республикалари қўшилишига йўл қўйилмайди, уларнинг ҳудудларида ҳарбий базалар ташкил этмайди
Батафсил инфографикамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0