Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқига таъзия йўллади

© Sputnik / Василий Крестьянинов / Медиабанкка ўтишСитуация в городах Казахстана во время ЧП
Ситуация в городах Казахстана во время ЧП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани муносабати билан дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этган.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Қозоғистон халқи ва президентига таъзия йўллади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби маълум қилди.
Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.
Давлат раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.
Қозоғистонда тартибсизликлар туфайли қўлга олинганлар 6 мингга яқинлашди
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда янги йилдан сўнг оммавий норозилик намойишлари бошланган эди. Дастлаб мамлакат шимолида, Манғистау вилоятида суюлтирилган газ нархи ошиши сабаб бошланган норозилик намойишлари кейинчалик Қозоғистон жанубий вилоятларда оммавий тартибсизлик, босқинчилик ва террорчиликка ҳаракатига айланиб кетди.
Қуролланган тўдалар йирик шаҳар марказлари, маъмурият бинолари, телеканалларни эгаллаб олишди, полиция ва ҳарбийларга ҳужумлар уюштиришди. Дўконларга босқинчилик қилинди. Бунга жавобан Қозоғистон президенти 19 январга қадар мамлакатда фавқулодда вазият жорий этди ва КХШТдан ёрдам сўради. Қозоғистонга Россия, Беларусь, Қирғизистон, Арманистон ва Тожикистондан КХШТ тинчликпарвар кучлари вақтинча киритилди. Уларнинг вазифаси - муҳим объектларни қўриқлаш.
Қозоғистоннинг барча вилоятларида вазият барқарорлашди - ИИВ
Янгиликлар лентаси
0