Тошкентнинг икки тумани айрим манзилларида кечгача газ бўлмайди

CC0 / Pixabay / Газовая конфорка
Газовая конфорка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Oбуна бўлиш
Газ қувурини таъмирлаш ва бошқа жойга кўчириш ишлари туфайли Тошкентнинг икки тумани айрим манзилларида вақтинча газ бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Тошкентнинг икки туманида бугун соат 10:00дан - 18:00га қадар газ бўлмайди, деб хабар қилмоқда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизмати.
Чилонзор тумани 20-А мавзеда 10 - январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача ушбу манзилдаги 8 та кўп қаватли уйларда ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Яшнобод туманида январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача D.Usmanova, Каримова, Уйсозлар, Мумтоз, Оханграбо, Чашма, Шавкат, Садаф, Чарос, Мулойим, Табибий ҳамда Табассум кўчаларидаги аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Хабарда айтилишига кўра, газ таъминоти вақтинча тўхтатилишига сабаб - ер устида жойлашган Д-57 мм паст босимли газ қувурини бошқа хавфсиз жойга кўчириш (Чилонзорда) ва ушбу турдаги газ қувурини таъмирлаш ишлари (Яшнободда).
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узулишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0