Бегоналарга жой йўқ: АҚШ СССР қайта тикланишини пайқаб қолди

© Sputnik / Press service of the Ministry of Defence of the Russian Federation / Медиабанкка ўтишМиротворцы из Таджикистана, Армении, Киргизии вылетели в Казахстан
Миротворцы из Таджикистана, Армении, Киргизии вылетели в Казахстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистондаги воқеаларни Ғарбда “Путин ультиматуми” деб аташаётган, яъни Россиянинг АҚШдан Украинадан ва постсовет ҳудудидан чекишиш талабларидан алоҳида таҳлил қилиб бўлмайди ва баҳо беришнинг иложи йўқ.
Лекин бу ердаги боғлиқлик ўйлагандан кўра бошқачароқ.
Қозоғистон воқеасини аллақачон Москва ва Вашингтон ўртасидаги катта савдога тайёргарлик кўриш сифатида кўрмоқда: Ғарб республикадаги ғалаёнлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга, ўз сценарийсини ўйнашга уринди, бироқ Россия зудлик билан қўшни мамлакатга ёрдам ошиқди ва бу билан хавфли фитнани бостирди.
Пировардида бундай кимга наф эканлиги борасида баҳслашишмоқда: Постсовет ҳудудида ўз таъсирини тасдиқлаган Россиягами, ёки Москвани қўшимча равишда тажовузкор деб тасвирлаш имконига эга бўлган АҚШми?
Аммо англосакслар бир неча ой Россиянинг Украинага ҳужумига тайёрлаган европаликлар учун десантчиларимиз Қозоғистонда аслида нима билан шуғилланишаётгани унчалик муҳим эмас. Улар наздида “ишғолчилар” нима иш қилиши шундоқ ҳам аён.
Лекин гарчи Штатлар ҳозир “рус қўшинларидан халос бўлиш жуда қийин” деган мавзуни айлантираётган бўлсада, улар учун Қозоғистон воқеаларининг асосий фикри бошқа нарсада: улар Россия постсовет ҳудудида ўз таъсирини қайта тиклаётганига батамом ишонч ҳосил қилишди. Яъни “Путин ултиматуми” тасодиф эмас ва сафсатага умуман ўхшамайди, шундай экан америкаликлар Москва билан музокараларни ноқулай ноаниқлик муҳитида бошлашади. Нималар бўляпти ўзи, рус нималарни ўйлаб қўйишган?
НАТО “рус геосиёсий экспансиясига” қарши ёнма-ён турмоқда
СССРни қайта тиклаш? Якшанба куни CNN телеканали эфирида бу ҳақда давлат котиби Энтони Блинкендан сўрашди ва у бажонидил жавоб беришга рози бўлди. “Мен ўйлайманки, бу шундай, бу президент Путиннинг мақсадларидан бири. Ва бу илгари Совет Иттифоқи қисми бўлган мамлакатлар устидан таъсирнинг тикланиши демак”.
Бироқ, Блинкен дарҳол “СССРнинг қайта тикланиши номақбул иш” эканини қўшимча қилди. Яъни сўнгги ўн йил ичида Вашингтонда такрорлашни яхши кўришгани сингари, “сизга бундай қилишга имкон бермаймиз”.
Лекин собиқ маъмуриятнинг асосий ташқи сиёсий стратеги, Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон эса агар Қозоғистон воқеаларига нотўғри муносабат билдирилса, имкон беришларидан қўрқмоқда. Якшанба куни “The Wall Street Journal”да чоп қилинган “Қозоғистондаги инқироз Совет Иттифоқининг қайта тикланишими?” мақоласида Болтон огоҳлантирди:
“НАТОнинг қатъийлиги ҳозир Путиннинг босқинчилик мақсадларини эришиб бўлмайдиган қилиши мумкин. Лекин НАТО “қоидаларга асосланган халқаро тартиб” ҳақидаги сўзлар ва ҳамма томонларга “вазминликни намоён этиш” чақириғи билан чекланса, тарихчилар кейинчалик Қозоғистон инқирозини Совет Иттифоқи қайта тикланган пайт сифатида кўрсатишлари мумкин”.
Россия ТИВ НАТО билан хавфсизлик бўйича музокараларнинг асосий масалаларини маълум қилди
СССР қайтишининг олдини олиш учун Болтон Путиннинг талабларига ён бермаслик, айниқса, НАТО шарққа қараб силжимаслик мажбуриятини зиммасига олмаслигини илтижо қилиб сўраган.
У Украинани зудлик билан НАТОга қабул қилишни талаб қилмайди (бунинг имконсизлигини тушуниб), лекин “зудлик билан алянсга аъзо бўлмаган собиқ иттифоқ республикалари учун стратегия ишлаб чиқишни” таклиф қилади.
Демак, унинг сўзларига кўра, Москвага шарққа силжимаслик кафолатларига рад жавобини бериш ва постсовет ҳудудини руслардан ҳимоя қилиш учун стратегия ишлаб чиқмоқ даркор, бўлмаса улар Совет Иттифоқини қайта тиклашади.
Ҳа, Болтон атлантчиларнинг ўз таъсирини постсовет ҳудудид қисмида (камида Украина, Грузия ва Молдовада) тутиб олиш қобилиятига ишонади ва бунинг учун ҳозир қатъий равишда Путинн унинг хавфсизлик кафолатлари талаблари билан “ковушини тўғирлаб қўйиш керак”.
Реал кайфиятдаги наточилар Украинанинг антантизацияда туриб олиб (гарчи ортга сурилган бўлсада), Ғабнинг ўзи постсовет реинтеграцияси жараёнини тезлаштиришдан хавотирда.
Путин Украинада НАТОнинг ракета тизимлари пайдо бўлса нима бўлишини айтди
Ахир Москва унинг манфаатлари билан қизиқиб кўришни исташмаётганларига батамом ишонч ҳосил қилди ва алянсни украин қартасини ўйнаш имкониятидан маҳрум қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилади.
Нима ҳам дердик? Россиянинг постсовет ҳудуди устидан геосиёсий назорати қайта тикланиши ҳақиқатдан рўй беради – буни СССРни қайта тиклаш деб аташ мумпкин, биз Евроосиё иттифоқи бунёди ҳақида гапирамизку. Ғарб тиш-тирноғи билан халақит бериши мумкин, баландпарвоз баёнот бериб, ҳаммани рус таҳдиди билан қўрқитиши мумкин – буларнинг бари унчалик муҳим эмас.
Биз ҳеч кимдан ҳеч нарса олмаймиз, шунчалик вақтинчалик йўқотилган нарсани қайта тиклаймиз. Ва бу нафақат русларнинг манфаатларига жавоб беради, Қозоғистондаги воқеалар буни яққол кўрсатди.
Биз Ўрта Осиёни йўқотаётганимиз хусусида қанча хавотирлар бўлганди? Ўша Қозоғистонда Ғарб, Туркия, Хитой позициялари кучаймоқда, бизларни эса сиқиб чиқаришмоқда, тез орада биз барини қўлдан бой берамиз. Бироқ инқироз юзага келиши билан хаос ва ғалаённи фақат Россия тўхтатишга қодирлиги маълум бўлади.
Чунки бизда ҳақиқатдан ишловчи давлат ва давлатчилик анъаналари бор, қўшни давлатлар билан тақдирлар ва манфаатлар умумийлигини тушуниш бор. Ҳатто улар учун масъулиятни ҳис қилиш.
Улардаги тинчлик бизнинг хавфсизлигимиз масаласи, бизда у ерлардан келган миллионлар яшайди.
СССР тарқалган кун Россияда расман Хотира кунига айланиши мумкин
Постсовет давлатлари халқларининг ўзи буни қанчалик яхши англашади? Ахир маҳаллий элита ҳам, ташқи кучлар ҳам узоқ йиллар уларни улар энг буюк, мустақил ва язши турмуш тарзига лойиқлигини ўргатиб келади. Айрим ташқи ўйинчилар эса ҳамма муаммолар рус босқинчилигининг асорати ёки Кремль найранглари деб қулоқларига қуйишади.
Пропаганда, албатта, жамиатнинг бир қисмига таъсир кўрсатади ва биз изчил маҳаллий элитани мафкураси ва таълимини, жумладан, бизнинг умумий ўтмишимизни кўрсатиш масалаларида, узатишга туртишимиз зарур. Ахир ҳақиқат фурсати етганда ёрдамни айнан Москвадан сўрашади.
Негаки алдамайди, негаки таҳдидлар умумий, негаки тарихий хотира ва келажак умумийдир. Ичи қоралар қанчалик халақит беришга уринишаётганларига қарамай.
Манба: РИА Новости.
Янгиликлар лентаси
0