Интернет тезлиги ошади ва қамрови кенгаяди - вазирлик

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишСетевое оборудование в серверной
Сетевое оборудование в серверной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Интернет тезлиги ошади ва қамрови кенгаяди, оптик толали алоқа линиялари ҳар бир аҳоли пунктига кириб боради.
ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йил охирига қадар интернет тезлашади, қамрови кенгаяди деб хабар қилди АОКАда 10 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.
Хусусан, 2022 йил якунига қадар халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик имкониятини 3 200 Гигабит/секундгача кенгайтириш режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу кўрсатгич 1 800 Гигабит/секундни ташкил қилади.
Шунингдек, 2021 йилда Ўзбекистонда 50 минг километр оптик-толали алоқа линиялари қурилган. Натижа телекоммуникация тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят ва туман марказлари даражасида 1,5 баробарга ошган.
Бугунги кунга келиб 95 фоиз аҳоли масканлари мобил интернет билан қамраб олинган, 54 фоиз уй хўжаликларига юқори тезликдаги интернетга уланиш имкони яратилган, - дейилади хабарда.
Мобил алоқа хизматларини ривожлантириш мақсадида мобил интернет тезлиги 1,5 баробар оширилди ва 2021 йилда 14 150 та қўшимча таянч станциялари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 45 890 тага етказилди.
Интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 27,2 миллиондан ошган, шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони 25,3 миллион кишини ташкил этмоқда.
Келгуси режалар:
1.
Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида йирик маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари қурилади.
2.
Халқаро маълумотлар узатиш каналининг ўтказувчанлик қобилияти 3,5 маротаба оширилади.
3.
150 минг км оптик-толали алоқа линиялари қурилиш ҳисобига маълумотлар узатиш тармоғи кенгайтирилади;
4.
Халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобил алоқа тармоқлари билан тўлиқ қамраб олишни таъминланади.
5.
Оптик толали алоқа линиялари барча аҳоли пунктларига етказилиб, уй хўжаликларининг камида 80 % Интернетга кенг полосали симли уланиш имконияти билан таъминланади.
Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари 2022 йил 1 январдан бошлаб Интернет тармоқларини лойиҳалашда қуйидагиларни назарда тутади:
маъмурий бинолар ва кўп квартирали уйларни камида 1 Гигабит/секунд ўтказувчанлик қобилияти билан;
таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа давлат ташкилотларини камида 100 Мегабит/с ўтказувчанлик қобилияти билан таъминлаш.
Бугунги кунда дунё тажрибаси аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, улар учун қулайликлар яратиш ҳамда давлат хизматларидан тўсиқсиз, шаффоф ва адолатли фойдаланишда энг тўғри ёндашув Электрон ҳукумат эканлигини кўрсатмоқда.
Янгиликлар лентаси
0