Россия

Кремлда Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақида айтган сўзлари қандай баҳоланди - Песков жавоби

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишПресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Песков Лукашенконинг Ўзбекистонда “Қозоғистон сценарийси” такрорланиш эҳтимоли ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Россия Ўзбекистонда “Қозоғистон сценарийси” такрорланиш эҳтимоли масаласини муҳокама қилишда иштирок этмаяпти - бу Минск ва Тошкент ўртасидаги мулоқот мавзуси, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга. РИА Новости хабарига асосан.
Куни кеча Беларусь етакчиси Александр Лукашенко КХШТ йиғилишида ташкилот давлатлари Қозоғистондаги намойишлардан сабоқ олиши кераклигини айтганди. Ўзбекистон бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шундай дейиш учун тезкор маълумотлар мавжуд.

"Тўғрироғи, бу Минск ва Тошкент ўртасидаги мулоқот мавзуси. Шу ракурсда биз бунда иштирок этмаяпмиз", — деди Песков.

Мавзуга доир сўнгги материаллар:
Бундан биринчи навбатда Ўзбекистон хулоса чиқариб олиши керак - Лукашенко
Ўзбекистон КХШТ билан яқиндан ҳамкорлик қилиши керак – сиёсатшунос
Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала