Ноқонуний миграция: Москва вилоятида 3 нафар собиқ полициячига айблов қўйилди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Москва вилоятида 3 нафар собиқ полициячига айблов қўйилди
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Москва прокуратураси 7 нафар хорижликнинг Россияга ноқонуний кириб келишига ёрдам берган 3 нафар собиқ полициячига қарши айблов хулосасини тасдиқлади.
Улар олдиндан тил бириктириб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ноқонуний миграцияни ташкил этиш ва катта миқдорда пора олишда айбланмоқда.
Жиноий иш ҳужжатлари мазмунан кўриб чиқиш учун Москванинг Таганский туман судига юборилди.
Тергов маълумотларига кўра, улар 2019 йил феврал ойидан 2020 йил июлига қадар турли сабабларга асосан мамлакат ҳудудига келиши тақиқланган хорижликларнинг Россия ҳудудига ноқонуний киришига кўмак берган.
Буни амалга ошириш учун айбланувчилар никоҳ гувоҳномаси бланкаси намунасини ва Россия фуқаролари паспортлари нусхаларини олиб, хорижликлар ва россияликлар ўртасида никоҳ ҳужжатларининг қалбаки нусхаларини тайёрлашган.
Улар нусхаларни Москва нотариусларининг сохта муҳр, штамп ва имзолари билан тасдиқлашган.
Янгиликлар лентаси
0