Ситуация в Казахстане на фоне протестов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2022
Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар
Ёқилғи нархи кўтарилиши сабаб бошланган намойишлари тартибсизликларга айланди. Фавқулодда ҳолат жорий этилди, ҳукумат истеъфога чиқарилди. Тоқаев воқеаларни ташқи тажовуз деб атади ва КХШТ ҳамкорларидан ёрдам сўради. Мингдан ортиқ киши жароҳатланди, 18 нафар кучишлатар тизим ходими ҳалок бўлди.

Қозоғистон элчиси Ўзбекистон билан чегаралар ёпилгани ҳақидаги хабарни рад этди – видео

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишНа границе с Казахстаном
На границе с Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалдининг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги транзит ва юкларни ташиш ҳам тўхтатилмаган.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалди икки мамлакат ўртасида чегараларнинг ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонаси номидан Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасининг ёпилиши ҳақидаги сохта хабарларни рад этмоқчиман. Назорат пунктлари одатдагидек ишлаган ва ишламоқда. Ҳаво қатнови тикланмоқда”, - деди элчи Тошкентдаги брифингда.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги транзит ва юкларни ташиш ҳам тўхтатилмаган.
“Қозоғистонда вазият барқарорлашган. Мамлакат хавфсизлигига таҳдидларнинг олди олинди. Аксилтеррор операцияси доирасида жиноятларга алоқадор шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда”, - дея қўшимча қилди Дархан Сатибалди.

Қозоғистондаги тартибсизликлар

2022 йил 2 январь куни Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида суюлтирилган газнинг нархи ошиши норозилик намойишларга сабаб бўлди. Норозилик тўлқини бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. Қозоғистон президенти газ нархи ошишига қарши митинглар вақтида фуқароларни иғволарга берилмасликка чақирди. Ҳукумат истеъфога чиқарилди.
Бироқ кўрилган чораларга қарамай, зўравонликнинг янада кучайиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга очиқ қаршиликка айланди. Ушбу ҳаракатлар маъмурий муассасалар, ички ишлар бўлимлари, тинч аҳоли, жумладан, тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчиларга оммавий қуролли ҳужумлар кўринишида кечди.
5 январь куни Олмаотада маъмурий ва ҳарбий объектларга ҳужумлар уюштирилган, аэропорт эгаллаб олинган, йўловчи ва юк самолётлари ушлаб турилган. Олмаота шаҳар ички ишлар департаменти биноси атрофидаги жанг икки кеча давом этди.
Тартибсизликлар ортидан бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди, аксилтеррор операция бошланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилганлар орасида радикал исломий гуруҳлар тарафида "қайноқ нуқталар"да жанговар қатнашиш тажрибасига эга бўлган бор.
Республика ИИВ маълумотларига кўра, бу воқеаларда 17 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 1300 нафари яраланди. Қурбонларнинг умумий сони аниқланмоқда.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “террорчилик таҳдидини бартараф этишда” КХШТдан ёрдам сўради.
Ташкилот тинчликпарвар кучларини Қозоғистондаги вазиятни яхшилаш учун мамлакатга юборди. Уларнинг Тинчликпарвар кучларининг қисқа муддатда Қозоғистонда бўлиш давридаги асосий вазифаси ўта муҳим стратегик объектларни қўриқлаш.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала