Таниқли хонанда Санобар Матмуродова вафот этди

© Фото: Ўзбекистон Маданият вазирлигиСанобар Матмуродова
Санобар Матмуродова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Хоразмлик таниқли хонанда Санобар Матмуродова 54 ёшида вафот этди
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбек халқининг севимли ижодкоридан бири Санобар Матмуродова бу ёруғ оламни тарк этди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги.
Санобар Матмуродова 1968 йил Хоразм вилоятининг Боғот туманида туғилган. Ўзбекистон халқ артисти Олмахон Ҳайитовага шогирд тушган.
1994 йилда Самарқанд давлат университетининг мусиқа факультетида таҳсил олган. Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилоят бўлинмасида иш фаолиятини олиб борган.
Ижоди ва фаолияти давомида Самарқандда ўнлаб шогирд тайёрлаган.
Янгиликлар лентаси
0