Иқтисод

“Тошкент-Чиноз” автомобиль йўли бўйлаб сервис ва савдо хизматлари ташкил этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с проектом реконструкции дороги "Тошкент-Чиназ"
Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом реконструкции дороги Тошкент-Чиназ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Тошкент-Чиноз” автомобиль йўлини таъмирланиб, йўл бўйида савдо ва сервис хизматлари ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Республиканинг энг серқатнов йўлларидан бири бўлган “Тошкент-Чиноз” автомобиль йўлини таъмирлаш лойиҳаси Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда кўриб чиқилди.
Тошкент вилоятида автомобиль йўлларини кенгайтириб, йўл бўйи хизматларини кўпайтириш, савдо ва сервисни ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
“Тошкент-Чиноз” автомобиль йўлини таъмирлаш лойиҳаси улардан бири. Маълумки, бу йўл жуда серқатнов бўлиб, бир кеча-кундузда 60-65 минг автотранспорт ҳаракатланади. Шу боис унинг 10 километр қисмини таъмирлаш, 5 дона ерости ўтиш йўлаги ва қўшимча маҳаллий йўллар қуриш мўлжалланган, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Тошкентдаги Темур Малик кўчасини 6 полосагача кенгайтириш, унинг икки четида кўп қаватли уй ва хизмат кўрсатиш бинолари қуриш, Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида 210 метрли йўл ўтказгич барпо этиш бўйича ҳам лойиҳалар муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев ушбу лойиҳаларни маъқуллади ва уларнинг ҳужжатларини ишлаб чиқиш, сифатли қилиб қуриш бўйича топшириқ берди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала