Тошкент вилояти янги Кападокия бўла оладими – фото

© Федерация аэронавтики УзбекистанаПолет на воздушном шаре
Полет на воздушном шаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон аэронавтика федерацияси 5 йиллик фаолияти давомида 180 та йирик йирик халқаро ва республика тадбирларида иштирок этди, “Ипак йўли бўйлаб ҳаво шарида” биринчи экспедициясини ташкиллаштирди.
ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Бир неча кун аввал Ўзбекистон аэронавтика Федерацияси ўзининг кичик беш йиллик юбилейини нишонлади. Ушбу вақт мобайнида федерация асосчилари ва фаоллари аэронавтиканинг нафақат гўзал балки туризм соҳаси ривожига ҳисса қўшадиган рентабел бизнес эканлигини исботлашди. Аэронавтика федерацияси раҳбари Тоҳир Солиев ўз фикрлари, ғоялари, фаолияти натижалари ва режалари ҳақида бизга сўзлаб берди.

Қандай қилиб болалар реаниматологи осмонни забт этишдек орзусини амалга оширди

Тоҳир Солиев асли шифокор, 20 йил болалар реанимацияси бўлимида фаолият юритган. Бироқ, бир куни шифокор ишидан чарчаганини ҳис қилди. Мураккаб вазиятлардан болалар жонини асраб қолиш- жуда катта руҳий босим эди. Аммо ундан ҳам фожеалиси-болаларни дафн қилиш. Тоҳир ака фақат болаларнинг самимий кулгуларини кўришни истарди ва ниманидир ўзгартириш кераклигини англади.
Аввал тиббиётга оид тадбиркорлик билан шуғулланди, кейин эса бир куни телевизордан ҳаво шарлари ҳақида кўрсатув кўриб, ўйлаб қолди: бу анчайин яхши ғоя. Нега Ўзбекистонда ҳаво шарлари йўқлигининг сабабларини ўрганди. Бир дунё ҳужжатлар, фармойишларни ўқиб чиқди ва бу соҳа учун тақиқларни кўрмади. Бу эса унга туртки бўлди. Қаҳрамонимиз ижтимоий ташкилот тузиш ҳақида қарор қилди. Натижада 10 та инсондан ташкил топган ташаббускор гуруҳ пайдо бўлди. Ариза топширишди, бир йил мобайнида ташкилотни рўйхатга олишнинг жавобини кутишди.
Ва ниҳоят 2017 йили ташкилотни рўйхатдан ўтказишга эришишди. Кредитга Россияда ишлаб чиқарилган аэростат сотиб олишди.
“Аэростат ICAO сертификатига эга. Ушбу сертификат эса Аэронавтика федерацияси учун муҳим бўлган халқаро сертификатни қўлга киритишга ёрдам беради”, дейди Тоҳир Солиев.
Маълумот учун

ICAO- (International Civil Aviation Organization) Халқаро фуқаролик авиацияси Ташкилоти. Ушбу ташкилот фуқаро авиациясининг умумий меъёр ва стандартларини белгилайди, бутун дунёда қўлланиладиган парвоз экипажлари, ердаги ходимлар, техник хизмат кўрсатиш бўйича тавсиялар беради. Ташкилот фуқаролик парвозлари хавфсизлигини таъминлаш билан ҳам шуғулланади.

КенгайтиришЙиғиштириш

Ёшимиз 75 да бўлса ҳам барчамиз қалбан боламиз

Осмонда учаётган ҳаво шарини кўрган ҳар бир одамнинг қалбида жажжи болакай уйғониб кетади. 10, 30, 75 ёшдамисиз, бунинг фарқи йўқ.
“Айтсам ишонмайсиз- ҳатто галстук тақиб олган ёши катта одамлар ҳам худди болакайлар каби шар атрофида югуришган ва уни осмонга кўтаришга ёрдам беришган эди. Бу беғубор, самимий қувонч эди. Масалан, яқинда бир йигит ёнимизга келиб, болалигидан учишни орзу қилган онасини ҳаво шарида учиришимизни сўради. Ҳасса ушлаган бир кекса аёл келди. Ёшлари 74 да экан. Биз момони учирдик – улар шу қадар бахтли эдиларки! Қаерда бўлишимиздан қатъий назар, бизга ёши 70 дан ошган одамлар мурожаат қилиб келади, балки улар ўз ёшликка қайтиш учун шу йўлни топгандирлар”, дейди қаҳрамонимиз.
© Федерация аэронавтики Узбекистана
Полет на воздушном шаре - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Федерация аэронавтики Узбекистана
Полет на воздушном шаре - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Федерация аэронавтики Узбекистана
Полет на воздушном шаре - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Федерация аэронавтики Узбекистана
Полет на воздушном шаре - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Федерация аэронавтики Узбекистана
Полет на воздушном шаре - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Федерация аэронавтики Узбекистана
Полет на воздушном шаре - Sputnik Ўзбекистон
6/6
1/6
2/6
3/6
4/6
5/6
6/6

Инсонларга бахт улашиш осон

Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси 5 йиллик фаолияти давомида 180 та йирик халқаро ва республика тадбирларида иштирок этган, "Ипак йўли бўйлаб ҳаво шарида" биринчи экспедициясини ташкиллаштирган, Ўзбекистоннинг тарихий масканлари бўйлаб 26 та мустақил парвозларни амалга оширган. Парвозларда 8000 дан ортиқ одам иштирок этган.
Тоҳир Солиев минглаб инсонларга бахт улашишга эришган.
“Энг эсда қоларли парвозларимиздан бири пойтахт хиёбонлари бўйлаб онкологик касалликка чалинган ва реабилитациядан ўтаётган болажонлар билан бўлганди. Бу болажонлар учун шунчаки ҳайрат эмас, балки кучли терапия ҳам эди”, дея таассуротларини сўзлаб беради Тоҳир Солиев.
Шунингдек, жамоа "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" ёшлар фестивалида ҳам фаол иштирок этган. Ушбу тадбир республиканинг энг чекка қишлоқларини қамраб олган ва Федерация учувчилари чекка ҳудудларда яшовчи кўнгилли болаларни, ўсмирларни ўз ичига олганди.
“Эсимда, Сирдарёда бўлганимизда 200 га яқин қизларни учиргандик. Айнан қизларни. Ўғил болаларга эса йўқ дегандим. Улар жуда қаттиқ хафа бўлишганди. Катта бўлиб пул ишлаб топганларингизда ҳали юзта шар сотиб оласизлар, ҳозир учишса қизлар қанчалар хурсанд бўлишади, тасаввур қиляпсизларми, деб тушунтиришга ҳаракат қилгандим. Менимча, болалар мени тушунган эди”, дея хотирлайди Тоҳир Солиев.
Ва албатта бир неча юз метр баландликда тўй ва никоҳ таклифлари эса алоҳида бир мавзу. Бунданда романтик ва гўзалроқ нарсани тасаввур қилиш қийин. 60 дан ортиқ "ҳа, розиман!" деган жавоблар ранг-баранг шарли гумбаз остида янграган. Бундай лаҳзалар нафақат бўлажак келин-куёв, балки бутун Федерация жамоаси учун таъсирли ва ҳаяжонли бўлади.
Кўпинча қизлар уларни нималар кутаётганини билишмайди. Йигитлар аввал уларни шунчаки ҳаво шарида парвоз қилишга таклиф қилади. Албатта, ҳамма нарса олдиндан тайёр бўлади - узук, атиргул барглари, гулдаста дегандек.

Кўнгилочар соҳадан туризмга

Ўзбекистонга келган турист қаерга боради? Албатта, манзил аниқ- Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларига, агар табиат қўйнига бўлса- Бўстонлиқ туманига- Чорвоқ ва Чимён томонларга. Йўллар ва инфрастуктура объектлари эса банд бўлади. Тоҳир Солиев бошқа манзилларни ҳам ривожлантириш керак деб ҳисоблайди. Мана шундай манзиллар қаторида Тошкент вилояти Паркент тумани бор. Ушбу туман йилнинг тўрт фаслида ҳам кўзни қувнатадиган даражада гўзал.
“Агар сайёҳларга муқобил йўл бериб, йўналишни кенгайтириш таклиф қилинса, қўшимча 1-2 кун ютиб олишимиз мумкин. Ўзбекистонда сайёҳ ўтказган ҳар бир кун одам бошига 100 дан 200 долларгача олиб келади - бу ахир мамлакатда қоладиган пул”, - дейди Аэронавтика федерацияси раиси.

Ўзбек Кападокияси – фантазия ёки реаллик

25 йил аввал Кападокия Туркиянинг хароб манзиллариданбири бўлган. На инфратузилма, на фойдали қазилмалар, на ишлаб чиқариш бўлган. 2020 йилда эса, Анадолу нашри маълумотларига кўра, Кападокияга 992 минг маҳаллий ва хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бугунги кунда бу ҳудуд бутун Туркияга туризм даромадининг тахминан 20 фоизини келтирувчи туризм брендидир. Ҳар куни шаҳар осмонига 700-800 шарлар кўтарилади. Барча инфратузилма-меҳмонхоналар, ресторанлар, сувенирлар ҳаво шарлари учун мослаштирилган. Сайёҳлар эса бу ерда катта пул қолдиришади.
Бу борада Ўзбекистонда беқиёс имкониятлар – гўзал манзаралар, сеҳрли табиат, қадимий меъморчилик объектлари бор. Тоҳир Салиевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонни иккинчи Кападокияга айлантириш мутлақо мумкин. Шу билан бирга, ушбу ғояни амалга ошириш учун жуда кўп пул талаб қилинмайди.
"Сўз ярим миллион доллар сумма ҳақида кетмоқда. Биринчи босқичда 10 та ҳаво шари етарли бўлади - кейин буни маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг ўзлари тарғиб қилишади. Бу маълумотларнинг барчаси бир зумда дунё бўйлаб тарқалади. Мутахассисларни жалб қилиш ва халқаро фестиваллар ўтказиш имкониятига эга бўламиз”, дейди Тоҳир Солиев.

Россиялик мураббийлар Оролбўйи қизларига учувчи бўлишга ёрдам беради

Гендер тенглигини қўллаб-қувватлаган ҳолда, Аэронавтика федерацияси Оролбўйининг муаммоли ҳудудини танлаш ва ҳудудда истиқомат қиладиган қизларни аэронавт сифатида тайёрлашга қарор қилди. Ғоя ҳозирда ишлаб чиқилмоқда. Вазифа эса қизларга янги мутахассисликларни ўрганишга ёрдам бериш.
Бунда Ўзбекистонни Россия Аэронавтика федерацияси тўлиқ қўллаб-қувватлади – Федерация Ўзбекистонда ёки Россияда малака оширишни ташкил этиш учун тренерлар бириктиришга тайёр.
“Буни амалга ошириш қийин, лекин биз бор кучимизни ишга соламиз. Чекка масканлар қизлари учун бундай ғайриоддий соҳада таълим олиш- катта истиқбол. Бу соҳа уларнинг бутунлай фикрини, дунёқарашини ўзгартиради, кенгайтиради. Биз бу ерда бажонидил танлов ва бошланғич тренинглар ўтказишга тайёрмиз. Бу ерда биз Россияда ўқишни давом эттириш учун молиялаштириш имкониятларини топамиз. Бундай курслардан сўнг қизлар осмонга учмаслиги ҳам мумкин. Лекин физика, кимё, метеорология ва бошқа билвосита фанларни пухта ўзлаштиришади. Танлов талаби эса оддий: қизлар ёши 18 дан катта ва рус тилини билиши керак”, дея режалари билан ўртоқлашади қаҳрамонимиз.

Осмон халқлар дўстлиги рамзи сифатида

Афсуски, коронавирус пандемияси Ўзбекистонда халқаро шарлар фестивалини ўтказиш бўйича улкан режани ўзгартириб юборди. Бироқ Федерация жамоаси бу ғоядан воз кечмаган ва шу йилнинг баҳорида республикага ҳаво шарлари кўтарган ўнлаб учувчилар келишига умид қилмоқда.
Унда Россия, Марказий Осиё ва МДҲ давлатларидан меҳмонлар келиши кутилмоқда. Россиялик учувчилар бу таклифни ўзгача иштиёқ билан қабул қилишди.
Уларда Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси томонидан айни дамда ишлаб чиқилаётган Фестивалнинг ҳар икки формати ҳам қизиқиш уйғотган. Биринчи вариант Тошкент вилоятининг энг гўзал жойларида 2-3 кун давомида парвозлар, концерт дастурлари, ўзига хос кўнгилочар дастурлар, иккинчи вариантда эса эса Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари – Самарқанд, Бухоро ва Хива устидан парвоз қилиш режалаштирилган.
Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2021
Самарқанд Ўзбекистоннинг "туризм дарвозасига" айлантирилади
Янгиликлар лентаси
0