Хусусий таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил узайтирилди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишКабинет информатики. Архивное фото
Кабинет информатики. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги хусусий таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини узайтириш бўйича таклиф Махсус комиссия томонидан маъқулланди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистонда нодавлат таълим ташкилотларида қишки таътил 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш бўйича таклифи Махсус комиссия томонидан маъқулланган.

“Шу муносабат билан нодавлат таълим ташкилотларида 2022 йил 24 январга қадар ўқув жараёни ташкил қилинмайди”, - дейилган инспекция матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар учун ташкил қилинаётган онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловларда фаол иштироки таъминлаш мақсадга мувофиқ.
Аввалроқ хусусий мактабларга ҳам қишки таътилни узайтириш тавсия қилинган эди.

Мавзуга оид:

Мактабларда қишки таътил узайтирилди
Таътил узайтирилгани ўқитувчиларнинг маошига таъсир қиладими
Қишки таътил узайтирилгани ёзги таътил вақтига таъсир кўрсатмайди – ХТВ
Таътилдан қайтадиган талабалар учун янги авиақатновлар йўлга қўйилади
Янгиликлар лентаси
0